Россия

Сергей Аксенов: Қрим тиз чўкмайди

© Sputnik / Max Vetrov / Фотобанкка ўтишГлава Республики Крым Сергей Аксенов
Глава Республики Крым Сергей Аксенов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Қримнинг Россия Федерациясига қайта қўшилиш кунининг етти йиллиги арафасида РИА Новости Қрим Респбуликаси раҳбари билан интервью ўтказди.
Сергей Аксенов Ярим оролнинг иқтисодий режалари, Украина билан қўшничилик муносабатларни тиклаш, соҳил бўйидаги ноқонуний қурилишлар ва бошқа масалалар борасида фикр билдирди. Суҳбатни Максим Грознов олиб борди.
— Сергей Валерьевич, Россияликларнинг 81 % Қримни Россияга қўшилишига ижобий муносабатда, 40% -тарихий нуқтаи назардан тўғри деб ҳисоблайди. Сиз бу борада қандай фикрдасиз?
— Бу тарихий адолат бўлди – шунинг учун ҳам уни кўпчиллик қўллаб қувватлайди. Қрим ҳар доим Россияга тегишли бўлган. 1954 йилда КПСС Биринчи котиби Хрущев уни, Украина таркибига ўтказишга қарор қилган. Ушбу ўзгаришлар бир давлат ичида бўлган: ҳамма жойда бир хил пул – рубль бўлган, четга чиқиш паспорти керак бўлмагани сабабли одамлар фарқини тушунмаган. Умуман урушдан кейинги йилларда одамларнинг бошқа ташвишлари кўп бўлган. Агар бирор киши келажакда нима бўлишини била олганида эди – аҳоли ўшанда ҳам қарши чиққан бўларди.
Флаг Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Дунёда
Украина Ўзбекистонни "Қрим платформаси" саммитига таклиф қилди
2014 йилда президент томонидан тарихий қарор қабул қилинди. Уни аксарият қримликлар қўллаб-қувватлашди. Ушбу қарорнинг асосини - фуқароларни ҳимоя қилиш ғояси ташкил қиларди.
— Қримликлар сизнинг 2014 йил 7 мартда украина телеканали орқали чиқишингизни яхши эслашади. Ўшанда Украина собиқ президенти Леонид Кравчук сиздан тайёрланаётган референдумнинг қонунийлиги ҳақида сўраган эди. Сиз ўшанда – ушбу қарор шахси сиз томондан эмас Қрим парламенти томонидан қабул қилинганини ва уни амалга ошириш мумкин деб ҳисоблашингизни айтган эдингиз. Ҳозир буни қандай изоҳлаган бўлар эдингиз?
— Бу рост. Қрим парламенти в қонун чиқарувчи орган. У фуқаролар манфаалари йўлида ана шундай қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Қонуний жиҳатдан ҳаммаси тўғри бўлган. Жаноб Кравчукка мен айнан шундай жавоб берганман. Ўшанда у мендан “Жавобгарликни бўйнигга оласанми?” деб сўраганда “Ҳа, оламан” деб жавоб берганман. Чунки мен биз тўғри йўлдан кетаётганимизга ишончим комил эди.
— Украина прзиденти Зеленскийнинг “суғуриб олинган юрак” қабилида айтилган баёнотларидан ва “Қрим платформаси” саммити ўтказилиши режалари очиқланганидан сўнг, Украина билан муносабатлар тикланишига ишончингиз комилми?
— Бу платформаларнинг барчаси – ёлғон. Бу - қалбаки сиёсатчилар сафсатаси холос. Бу амалга ошмас озу эканини улар яхши билишади, лекин ўзларида ҳаёт кун сайин ёмонлашиб бораётганидан сўнг улар ҳам нимадир қилишлари керак-ку. Киевда бугунги раҳбарият, Верховная Рададаги бугунги сиёсатчилар турар экан - муносабатлар илиқлашишига умид йўқ, менимча.
Украиналиклар тўғри қарор қабул қилиб ўзларига яхши раҳбарият сайлашларига умид қилиб қоламан. Соғлом фикр устувор бўлиши керак.
— Нима деб ўйлайсиз, жиддий ҳарбий можаро уюштириб ва НАТО қўшинларини Қора денгиз ҳудудига жалб қилиш учун Украина томонидан ҳарбий провокациялар уюштирилиши мумкинми?
— Америкаликлар учун можаро бўлса яхши, лекин уларнинг ўзлари ҳеч қачон унда иштирок этишмайди.Бугун ҳеч ким Россия билан ҳарбий нуқтаи назардан беллашишга қодир эмас. Агар бирор киши бунга бел боғласа ҳам, бизга ҳеч нарса хавф солмаслигига ишончим комил, Россияда етарлича куч бор.
Қрим сабабли: НАТО Россия армиясини тақиқлашни орзу қилмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2020
Видео
Қрим сабабли: НАТО Россия армиясини тақиқлашни орзу қилмоқда
Россия бўлмаган дунё ҳеч кимга қизиқ эмас ва ундай бўлмайди ҳам, деб Владимир Владимирович тўғри айтган эди. Кимнингдир буни амалга оширишига қурби етади деб ўйламайман.
Америкаликлар ушбу можарога Украинани тиқиштиришга ҳаракат қилишади. Мудофаа нуқтаи назаридан Қрим – забт этиб бўлмас қалъа, бутун Россия каби.Биз ҳар қандай ҳужумни ҳимоя қилишга тайёрмиз, НАТО давлатидан ҳам бошқалардан ҳам. Бу томондан Қримликларга ва Россияликларга ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Маҳаллий нуқтаи назардан – айрим чегараларда провокациялар бўлиши мумкин. Донбассда, Луганск халқ республикасида. У ерларга вазиятни беқарор қилиш учун турли диверсион гуруҳлар юборилиши мумкин. Улар вазиятни беқарор қилишга ҳаракат қилишга уринишади.
— 2020 йил давомида Қримда озиқ-овқатлар, турар жой нархи ошди. Ишсизлик ҳам кучаймоқда. Яқинда, иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ташрифи дорасидла сиз йирик логистика маркази ташкил қилиш ва янги кўнгилочар марказлар ҳақида гапирган эдингиз. Бу ишлар муаммони қисман бўлса ҳам ҳал қиладими? Кўнгилочар марказлар – қимор ўйинхоналар бўлмаса, улар нима?
— Йўқ улар казино эмас, гап "Сочи Парк" каби болалар кўнгилочар марказлари ҳақида кетмоқда. Марказлар инвесторлар маблағи асосида қурилади. Бюджет харажатлари эса – инфратузилма учун сарфланади. Бизга ана шундай ўсиш нуқталари керак. Қрим – туристик ҳудуд. Туристлар дам олишни ташкил қилиш керак, болалар билан бирга вақт ўтказадиган жойлар бўлиши керак. Биз учун эса бу қўшимча солиқлар дегани.
Евпатория ва Ялта ҳудудига оиш иккита лойиҳа бор. Бизда аниқ таклифлар бор, ҳозир улар учун ер ажратиш имкониятларини ўрганмоқдамиз. Менимча бир неча ҳафта ичида биз Иқтисодий ривожланиш вазирлигимиздаги Сармоялар кенгашига улар борасида таклиф киритамиз.
— Давлат думасида кичик меҳмонхоналарни легаллаштириш борсида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Унда “меҳон уйи” тушунчасини қонунийлаштириш режалаштирилган. Ушбу қонун ҳозир қайси босқичда ва у қачон қабул қилиниши мумкин?
— Ҳозир ушбу лойиҳа сўнгги босқич келишувлардан ўтмоқда. Ростуризм, Роспотребнадзор, ВФФ дастлабки розилигин берган. Ҳафта охирига қадар қонуннинг якунинг таҳрири тайёр бўлади. Ушбу йилги туризм мавсуми бошлангунига қадар уни қабул қилмоқчимиз. Одамлар хотиржам хизмат кўрсатиш имконига эга бўлишлари учун.
Грузовой состав на Крымском мосту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2020
Аналитика
Қрим кўприги яна АҚШ томоғидаги суякка айланди
Бугунги кунда 9,5 мингдан ортиқ “уй-меҳмонхоналар” иқтисодий фаолият юритмоқда, лекин солиқлар тўлагани йўқ. 2020 йилда биз, коронавирус туфайли ушбу масалага юмшоқ ёндашган эдик, режали текширувлар ўтказмаган эдик. Бу йил уларнинг рўйхати тузилган ва барчага фаолиятини легаллаштиришни маслаҳат берамиз. Бу вазиятдан чиқишнинг тўғри йўли.
Устига устак, қонуний ишлайдиган меҳмонхоналар тур операторлардан қиш мавсуми ва йил бўйи мижоз қабул қилиши, кэшбек ва бошқа турли имтиёзли дастурларда иштирок этишлари мумкин.
— Қирғоқбўйи чизиғида ноқонуний қурилишлар билан кураш қандай олиб борилмоқда?
— Бу борада бир қатор қонуний муаммолар мавжуд. Барчасини қўлда ечишга тўғри келмоқда. Биз Бош прокуратура билан ишчи гуруҳ тузганмиз. Айрим қурилган уйларда фуқаролар аллақачон яшамоқда.
— Январда Россиянинг айрим шаҳарларида норозилик митинглари бўлиб ўтган эди. Симферопол марказида ҳам бир неча намойишга чиққан. Сизнингча улар нима учун чиққан эди?
— Нотизим мухолифат мамлакатда ижтимоий-иқтисодий вазият ёмонлашган вақтда вазиятни тебратишга ҳаракат қилади. Бугун COVID оқибатлари туфайли фуқаролар даромади камайган, бизнесга ҳам оғир, лекин қабул қилинаётган чоралар ўз самарасини бермоқда.
Города мира. Киев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2019
Сиёсат
Украина ТИВ Қрим хусусида айтилган гаплар учун Қозоғистонга демарш билан тахдид қилди
Норозилик намойишлари эса – Ғарб мамлакатлари томонидан ташкил қилингани аниқ билиниб турибди, менимча. Бу кўзбўямачи Навальный, олдин судланган, Россияга Америка махсус хизматлари топшириғи билан келганини яширмайди. Навальний келган заҳотиёқ ҳибсга олинишини улар яхши билан. Шунчаки уларга қурбон керак эди. Қолганлар эса ушбу асосда норозилик уюштиришди. Улар Ғарб махсус хизматлари агентлари, шу сабабли уларга муносабатим – шунга яраша.
— Қримда вазиятни тебратиб изидан чиқариш эҳтимоли борми?
— Қримда Россия билан қўшилишга қарши бўлган фуқаролар бор, лекин уларнинг сони 3%дан кам. Эсингиздами, Ксения Собчак 2018 йилда Қримни Украинага қайтариш дастури билан Россия президенти сайловида иштирок этган эди. Ўша вақтда Қримга у учун 17 минг киши овоз берган. Мана шу норозилик потенциали холос.
— Сергей Валерьевич, сиз 7 йилдан буён Қримни бошқариб келмоқдасиз. Сиз ўчун ўтган даврда энг оғир воқеалар нималар бўлди?
Керч фожеаси — энг оғир давр бўлди. Биз у ерда шунча болалар, ўқитувчиларни йўқотдик. Армянск сув муаммоси, электроэнергия муаммоси – буларни енгиб ўтдик. Лекин Керчь — бу қайтариб бўлмас йўқотиш.
СПУТНИК_Взрыв в колледже в Керчи. Кадры с места происшествия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2018
Видео
Саросима ва кўз ёшлар: Керчь политехника коллежидан видеолавҳа
Қолган ҳамма ишни амалга ошириш мумкин. Биз кўп ишни илк бор қилмоқдамиз. Масалан чучук сув олиш мосламаси. МДҲда бундай тажриба йўқ эди. Фақат Қозоғистонда 1та ана шундай мосламар ишлаган экан.
— Қрим халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаётгани белгиланган мақсадга эришишга халал бермоқдами?
— Бу фақат кимдир қўлидан бой берган имкониятларни англатиши мумкин. Санкциялар бизга халал бермоқда, лекин биз олға юрмоқдамиз. Вазият яхши бўлишига менинг ишончим комил. Биз самарали ҳаракат қилмоқдамиз ва тиз чўкиш ниятимиз йўқ.
— Сиз ижтимоий тармоқда энг фаол раҳбарлардан бирисиз. Facebook, Instagram каби ижтимоий тармоқларни назорат қилувчи корпорациялар йирик сиёсатчилар фаолиятини чеклаши мумкин. Сиз иш фаолиятида ушбу хизматлардан воз кечиш керак деб ҳисоблайсизми?
— Менинг шахсий фикрим: ижтимоий тармоқлар бугун олиб бораётган сиёсати, жамиятга фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирмоқда. Ижтимоий тармоқлардан бугунги кунда қурол, геосиёсий манипуляция ва одамлар орасида душманлик уйғотиш воситаси сифатида фойдаланилмоқда. Масалан – Россия ва Қрим ОАВларини арзимаган сабабларга кўра блоклаш.
Баъзан ижтимоий тармоқларда провокаторлар ва руҳий носоғлом кишилар ўз алжирашини эркин трансляция қилмоқда.
Бундай вазиятда қатъий чоралар кўриш керак, миллий платформалар яратиш керак. Бу соҳада “импорт ўрнини босиш” максимал даражада бўлиши керак. Бу масала ҳал бўлишига ишончим комил.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала