Тошкент шаҳрида коронавирус бўйича назорат кучайтирилади

© AFP 2023 / YURI KORSUNTSEVПолицейские в масках на улицах Ташкента
Полицейские в масках на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Oбуна бўлиш
Унда пойтахтда касаллик тарқалишининг олдини олишни кўзда тутувчи бир қатор назорат чоралари кўрилиши белгиланди.
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Тошкент шаҳрида коронавирус бўйича назорат кучайтирилади, деб хабар бермоқда Санитария ва эпидемиология хизмати.
Экспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2021
Коронавирус: 4та ҳудудда янги ҳолатлар – энг кўп Тошкентда
Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрида 2021 йил давомида коронавирусдан касалланишлар сони бошқа ҳудудларга нисбатан ошгани, айниқса, cўнгги 5 кунда пойтахтдаги касалланиш ҳолатлари сезиларли ўсгани муносабати билан Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда пойтахтда касаллик тарқалишининг олдини олишни кўзда тутувчи бир қатор назорат чоралари кўрилиши белгиланди.
Экспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2021
Ўзбекистон мамлакат киришда коронавирусга экспресс тест олиш тартибини бекор қилмоқда
️Хусусан, Тошкент шаҳридаги барча қурилиш обеъктларида, ўша ернинг ўзида вақтинча яшаб ишлаётган қурувчи ва ишчиларни санитария-эпидемиология тартибларига қатъий риоя этиши юзасидан назорат кучайтилади.
️Шунингдек, транспорт хизмати сифатини ошириш, ҳайдовчи ва йўловчилар соғлигини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида йўналишсиз таксилар уч тилдаги (ўзбек, рус, инглиз тилларидаги) "хавфсиз такси" махсус белгиси билан бепул таъминлаш амалиёти жорий қилинади.
Бунда йўналишсиз таксиларнинг қуйидаги:
ҳайдовчининг ниқобда бўлиши;
кийиниш маданиятига риоя қилиши;
автомобилда антисептик воситаларнинг мавжудлиги;
автоулов салонининг тозалиги ва дезинфекциядан ўтганлиги каби талабларга риоя этишлари ҳисобга олинади.
Сал аввал, 16 мартда пойтахтнинг учта туманидаги барча мактаблар онлайн режимга ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0