Жамият

Тошкентда COVID-19 кенг тарқалиши сабаблари санаб ўтилди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишПробирка с кровью
Пробирка с кровью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Юнусобод туманидаги боғча тарбиячиси уйида коронавирус билан касалланган бемор бўлишига қарамасдан, у карантинга риоя этмасдан иш жойига бориб ишлаган.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Малика Қудратхўжаева Халқ депутатлари кенгашининг сессиясида пойтахтдаги эпидемиологик вазият ҳақида ҳисобот берди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, учта туманда карантин қоидаларига масъулиятсизлик билан ёндошиш касалликнинг кенг тарқалишига олиб келган. 16 мартдан Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактабларида онлайн ўқитиш ташкил этилган.
Хусусан, 10 март куни Юнусобод туманида жойлашган болалар (ёки таълим) муассасаси тарбиячиси Р. М.да коронавирус аниқланган. Эпидемиологик суриштирувга кўра, тарбиячи хонадонида коронавирус билан касалланган бемор бўлишига қарамасдан, у карантинга риоя этмасдан иш жойига бориб ишлаган. 11 март куни тарбиячи ва тарбияланувчилари коронавирусга тест топширган. 13 март куни 2 нафар тарбиячи, шифокор ва 1 нафар тарбияланувчида COVID-19 аниқланган. Ҳозирда бу ишни Тошкент шаҳар прокуратураси назоратга олган.
Временный госпиталь для пациентов с COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Жамият
Ўзбекистонда 100 дан зиёд ковид билан касалланиш ҳолати аниқланди: Тошкент яна етакчи
Бундан ташқари, 5 март куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган таълим муассасаси тарбиячиси М. М.нинг қайнотаси коронавирус билан касалхонага ётқизилган ва 7 март куни вафот этган. 9 март куни жаноза пайтида мазкур таълим муассасасининг бир неча ходимлари иштирок этган ва бу билан муассаса тарбияланувчиларининг соғлиғини хавф остига қўйган.
Олмазор туманида жойлашган олий таълим муассасасига қарашли ётоқхонада ҳам 3 нафар талабада бир неча кундан буён тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи ва ҳолсизлик белгилари бўлган. Шу боис талабалардан 11 март куни коронавирусга тест олинган. 13 март куни тегишли факультетида касаллик аломати мавжуд бўлмаган 4 нафар талабасида касаллик аниқланган.
Сўров
Касаллик авж олса, яна карантин жорий этиш керакми?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала