Россияда ишлаш учун – Тошкентдаги "Сахарово" миграция маркази филиали ҳақида

© SputnikФилиал миграционного центра в Ташкенте
Филиал миграционного центра в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Oбуна бўлиш
Эндиликда патент олиш учун талаб қилинадиган аксарият ҳужжатларни Ўзбекистонда Россиянинг Кўп тармоқли миграция маркази (КТММ)нинг филиалида расмийлаштириш мумкин. Бюджет муассасаси Ўзбекистон пойтахтидаги “Ишга марҳамат” мономаркази базасида очилди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik, Анна Желиховская. КТММда - Москва ва унга яқин ҳудудларда ишлашни истаган ўзбекистонликларга патентни расмийлаштириш бўйича хизматлар кўрсатилади. Бундан ташқари, касбий малакани баҳолаш, иш берувчи билан суҳбат ташкил этиш, мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот бериш бўйича хизмат кўрсатилади.
Энди Россияда ишлашни истаган фуқаролар бирламчи ҳужжатларни Тошкентда янги очилган филиалда тўлдириши, уларни Москвадаги КТММга топшириши ва тезкор тартибда патент олиши мумкин. Мономарказ ўзбекистонликларни Россия Федерациясида ишлашга жалб қилишни амалга оширади.

"Бугунги кунда меҳнат мигратларини Москва ҳудудига ташкиллаштирилган танлов (оргнабор) орқали жўнатишни режалаштирмоқдамиз. Келгусида марказимиз ресурсларидан фойдаланмоқчи бўлган фуқароларнинг мустақил миграцияси билан ишлайди. Ташкиллаштирилган танлов доирасида иш берувчи - Москва миграция маркази ва Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида шартнома тузилади, унинг доирасида номзодларни танлаш, уларни Россия Федерацияси ҳудудига олиб бориш, мослашиш ва иш билан таъминлашда ёрдам берамиз"

Сергей Балдин
Москва кўптармоқли миграция маркази бош директори
Москва меҳнат бозорида қандай мутахассисларга талаб бўлишини тушуниш учун КТММга "иш берувчига ишчи кучига бўлган эҳтиёжлар рўйхати"ни тақдим этилади. Шу мақсадда Ўзбекистонда ариза кўриб чиқилади ва номзод танланади. Иш берувчи суҳбат ўтказиш учун Тошкентга келиши ёки видеоконференциядан фойдаланиши мумкин. Шунингдек, номзоднинг малакасини баҳолаши мумкин. Бунинг учун бир мономарказда барча зарур шарт-шароитлар яратилган - иш жойлари ва иш жойига даъвогар ўз меҳнат кўникмаларини намойиш қилиши учун зарур воситалар мавжуд. Танлов жараёнида иш берувчи ёки унинг вакиллари шахсан иштирок этиши мумкин.
© SputnikЦеремония открытия филиала российского миграционного центра в Ташкенте
Церемония открытия филиала российского миграционного центра в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Церемония открытия филиала российского миграционного центра в Ташкенте

“Биз Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидаги ҳамкасблар билан доимий равишда маълумот алмашамиз. Номзодлар ва бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар базаси аллақачон мавжуд. Фаолиятимизга Россия Халқлар дўстлиги университети жалб қилинган. Меҳнат мигрантлари, агар керак бўлса, рус тилидан дарс олиши мумкин. Бу Ўзбекистон маблағлари ҳисобидан субсидия қилинади. Шунингдек, Россия Федерацияси ҳудудида патент олиш учун рус тили, қонунчилик асослари ва тарихдан имтиҳондан ўтганлик тўғрисида сертификатни олиш мумкин”

Сергей Балдин
Москвадаги кўп тармоқли миграция маркази бош директори
Мономарказда номзодлар тўғрисидаги анкета маълумотлари тўпланади ва КТММ ахборот марказига тақдим этилади. Кейин рўйхатлар тузилиб, маълумотлар базалари орқали текширилади. Масалан, агар бирор киши илгари бирон бир ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса ёки Россия Федерацияси ҳудудига кириш учун чекловлар мавжуд бўлса, унда у патент ололмайди.

“Биз иш берувчига - барча маълумотлар ахборот тизими базасига киритишдан тортиб, чет эл фуқаросининг кириш учун рухсатнома олишгача кузатув жараёнини амалга оширамиз. Шу тарзда, патент олиш вақти қисқаради. Фуқаро Россияга тайёр маълумот профили билан келади”

Сергей Балдин
Москвадаги кўп тармоқли миграция маркази бош директори
Унга кўра, Москва КТММда меҳнат мигрантлари 1,5 соат ичида тегишли процедурадан ўтади ва 10 кун ичида патент олиб, иш бошлайди. Шунингдек, меҳнат мигрантлари учун мобил илова ҳам ишлаб чиқилди.
© SputnikВстреча представителей РФ и Узбекистана для подписания соглашения об открытии филиала миграционного центра
Встреча представителей РФ и Узбекистана для подписания соглашения об открытии филиала миграционного центра - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Встреча представителей РФ и Узбекистана для подписания соглашения об открытии филиала миграционного центра
Москвага келгандан сўнг, мигрантлар дуч келадиган биринчи нарса - бу яшаш жойида рўйхатдан ўтиш зарурати. Кўпинча фуқаролар "резина" квартираларда рўйхатдан ўтишади, бу эса "ижарачилар" учун жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.
Мобил иловада меҳнат мигрантига керакли барча маълумотлар - вакансиялар базасидан тортиб, чет элликларга рўйхатдан ўтишда ёрдам беришни истаган фуқароларнинг манзиллари тўғрисида маълумотлар мавжуд.

“Қисқа вақт ичида биз Москва КТММ ваколатхонасини Тошкентда очиш учун жуда кўп ишларни бажардик. Шу режимда миграция марказимиз деярли ҳар куни Ўзбекистон томони билан алоқада бўлди. Бугунги кунда мигрантларни ташкиллаштирилган танловнинг деярли 50 фоизи Ўзбекистон фуқаролари. Умид қиламанки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан иш берувчи ва ишчи ўртасида керакли алоқа, Ўзбекистон фуқароларини меҳнатга жалб қилиш учун энг шаффоф шароитларни яратиб, Россия ҳудудида меҳнат қилишнинг ҳуқуқий механизмини таъминлаймиз"

Кирилл Пуртов
Москва ҳукумати вазири, Москва иқтисодий сиёсати ва ривожланиш бошқармаси бошлиғи
Филиали очилиши доирасида Москвадаги энг йирик қурилиш компаниялардан бири - КРОСТ компания гуруҳининг лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган танлов асосида ишга жалб қилиш бўйича уч томонлама битим имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0