Иқтисод

Ўзбекистон ЕОИИ билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр

© Sputnik / Фотобанкка ўтишФлаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Шу нуқтаи назардан, логистика ва божхона жараёнларини соддалаштириш, тариф ва нотариф тартибга солиш соҳасида мутахассислар малакасини ошириш, шунингдек, меҳнат миграциясини соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирлар қабул қилиш белгиланди.
ТОШКЕНТ, 16 мар – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ЕОИИ билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр, деб хабар бермоқда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот-хизмати.
Ўзбекистон 2020 йилнинг декабр ойида ЕОИИ қошида кузатувчи-мақомига эга бўлди. 2021-йилнинг февралида мамлакат ҳукумати Евроосиё иқтисодий комиссиясидаги вакилини тайинлади.
Маркировка товаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2021
Иқтисод
Ўзбекистоннинг 26та стандарти ЕОИИга мувофиқлаштирилади
Хабарда айтилишича, 15 март куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Россияга ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) раиси Михаил Мясникович билан учрашуви бўлиб ўтди.
"Келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз юритганда, томонлар ўзаро манфаатли иқтисодий шериклик, тенг ҳуқуқлилик ва миллий манфаатларни инобатга олиш тамойилларига, шунингдек, инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика соҳаларида Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиши учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга ўзаро содиқлигини билдирдилар", - дейилади хабарда.
Гоар Барсегян, директор департамента развития интеграции ЕЭК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2021
Сиёсат
Ўзбекистон ЕОИИ билан қайси соҳаларда ҳамкорлик қилади - эксперт
Томонлар шунингдек, инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини кенгайтириш, тўсиқларсиз ўзаро савдо қилишга шароитлар яратиш ва минтақанинг транзит салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшма комплекс дастурларни ҳаётга татбиқ этишга тайёрлигини билдирганлар.
Шу нуқтаи назардан, логистика ва божхона жараёнларини соддалаштириш, мавжуд бўлган тўсиқларни олиб ташлаш, техник регламентлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш меъёрларини уйғунлаштириш, тариф ва нотариф тартибга солиш соҳасида мутахассислар малакасини ошириш, шунингдек, меҳнат миграциясини соддалаштириш ҳамда меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар қабул қилиш ва амалга ошириш бўйича келгусида олиб бориладиган ишлар белгиланган.
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Иқтисод
Қирғизистоннинг ЕОИИдаги имтиёзлари Ўзбекистон учун қандай фойдали бўлиши мумкин?
Томонлар Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банки ва Евроосиё барқарорлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорлигининг истиқболларини ҳам муҳокама қилганлар.
Учрашув якунида юзага келадиган барча масалаларни зудлик билан ҳал этиш мақсадида ЕОИК билан экспертлар даражасида доимий алоқалар механизмини жорий этиш бўйича келишувга эришилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала