Аҳоли энг кўп қайси русумдаги автомобилни минади

© СтрингерDaewoo Nexia
Daewoo Nexia - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқароларида қайси русумдаги автомобиллар сони кўп экани очиқланди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон фуқароларида қайси русумдаги автомобиллар кўп эканини очиқлади.
Бунда 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистон бўйича жисмоний шахсларга тегишли бўлган энг оммалашган енгил автомобиллар инобатга олинган.
Қўмита маълумотларига кўра, “Nexia” (637 547 дона) биринчи ўринда. Кейинги ўринларда “Damas” (429 404), “Matiz” (288 685), “Lacetti” (282 929), “Cobalt” (267 948) қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳар 100 нафар доимий аҳолига ўртача 8 та енгил автомобиль тўғри келиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0