Ўзбекистон март ойида Гана ва Ироққа қарши майдонга тушади

© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу во время матча против Саудовской Аравии
Сборная Узбекистана по футболу во время матча против Саудовской Аравии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 25 март куни Гана, 29 март куни эса Ироққа қарши баҳс олиб боради.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22—30 март кунларида ўтказиладиган йиғинда иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур йиғин доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гана ва Ироқ вакилларига қарши халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
Ўзбекистон 25 март куни Гана, 29 март куни эса Ироққа қарши баҳс олиб боради.
Кеча терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 қўшма саралаши ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўтайдиган йиғинга 29 нафар футболчини жалб қилган эди.
© Ассоциация футбола УзбекистанаФутболисты, которые вызваны в сборную Узбекистана
Футболисты, которые вызваны в сборную Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2021
Футболисты, которые вызваны в сборную Узбекистана
Янгиликлар лентаси
0