Колумнистлар

АҚШ Россия давлат қарзига нисбатан “экстремал” санкциялар киритмоқчи

© AP Photo / Jon ElswickАмериканские флаги на фоне Капитолия в Вашингтоне, США
Американские флаги на фоне Капитолия в Вашингтоне, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Хорижий инвесторларга давлат облигацияларини сотиб олишни таъқиқлаб қўйиш – бу қаттиқ чеклов чораси. Россия иқтисоди учун бу қанчалик хавфли бўлиши мумкин?
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik, Наталья Дембинская. Вашингтон ва Лондон Москвага яна санкциялар билан пўписа қилмоқда– бу сафар улар давлат қарзига қарши қаратилган.

Яна эски одат

Март ойининг бошида АҚШ ва Буюк Британия Москвага нисбатан яна бир бор босимни кучайтиришни бошлашди. Хусусан улар ғарб инвесторларига Россия қимматли қоғозларини сотиб олишни таъқиқлаб қўйишмоқчи.
Бу масала узоқ вақтдан бери муҳокама қилинаётган эди. Экспертлар иккита эҳтимолий сценарийни тасвирлаб беришмоқда. Биринчиси – Россия барча федерал займларини (ОФЗ) сотиб олишни таъқиқлаб қўйиш, иккинчиси – фақат янги облигацияларни таъқиқлаб қўйиш. Биринчи вариант албатта энг қаттиққўл услуб, лекин у Америка ва Европа молия компанияларига ҳам жиддий зарар етказган бўлар эди.
Белый Дом в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2018
Дунёда
АҚШ Россияга санкция киритишдан вақтинча воз кечди
Вашингтон 2019 йилнинг август ойида “Скрипаллар иши”баҳонасида Америка банкларига Россия қимматли қоғозларини жойлаштиришни ва Россия ҳукуматига кредитлар беришни таъқиқлаб қўйган эди. Лекин қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорига таъқиқ киритилмади.
Бунинг натижасида хорижий инвесторлар Россия бозорига кириш учун имконият сақлаб қолинди. Улар Россия қимматли қоғозларини “четдан” сотиб олишлари мумкин.
Лекин АҚШ президенти сайловида Демократик партия вакили ғолиб бўлиши вазиятни ўзгартириб юборди.
“Биз Россия билан муносабатлар жиддий ёмонлашишини кутмоқдамиз. Байден жамоасида Москвага бўлган нафрат ҳайратланарли даражада”, - деб ёзган эди Financial Times.
Иккинчи томондан Америка ОАВлари ёзишига кўра, Россия иқтисодига жиддий зарба бериш учун уларнинг унчалик кўп воситалари қолмаган. Энг сўнгги воситадардан бири – Россия давлат қарзига пул тикигни тўлиқ таъқиқлаб қўйишдир.
Первый заместитель председателя Центрального банка Республики Узбекистан Тимур Ишметов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2021
Давлат қарзи қаердан келиб қаерга кетмоқда - молия вазири маълумоти
Bloomberg ёзишига кўра, "АҚШ қўшимча санкциялар киритишга тайёрланмоқда” бу сафар “Навальний иши” туфайли ва гап “Россия давлат қарзига қарши экстремал санкциялар” ҳақида кетмоқда.
“Агар Россия кимёвий моддаларни қўллашга бўлган халқаро таъқиқни яна бир бор бузгани аниқланса, президент Жо Байден Еврпа билан биргаликда ушбу санкцияларни қўллаш масаласини кўриб чиқади”, - дейилган хабарда.

Бу қўрқинчли эмас

Гап муайян қандай санкция ҳақида кетаётгани ҳозирча маълум эмас. Лекин облигацияларнинг иккиламчи бозори зарар кўриш амримаҳол, чунки бу биринчи навбатда ғарблик инвесторларга зарар келтирган бўларди, - деб огоҳлантирмоқда Россия иқтисодий ривожланиш вазирлиги. Россия учун эса – ушбу санкциялар қўрқинчли эмас.
Бугунги кунда Россия давлат қарзида ғарблик инвесторлар улуши— 23%. Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников айтишига кўра, ушбу кўрсатгичнинг ўзгариши мамлакатда молиявий вазиятни жиддий ўзгартира олмайди.
“Россия давлат қарзига қарши киритилган санкциялар, бу – биринчи навбатда ғарблик инвесторларни жазолашдир. Қандайдир тебринишлар бўлади албатта, лекин қандайдир жиддий таъсир кўрсатиши амри маҳол”, - деди вазир.
АҚШ Туркияга қарши санкция қўллади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2020
Видео
АҚШ Туркияга қарши санкция қўллади. Россия қандай жавоб қайтарди
Санкциялардан кутилаётган энг жиддий оқибат – рубл курси пасайиши бўлиши мумкин. Нерезидентлар ва хорижликлар томонидан рублга бўлган талаб камаяди, лекин уларнинг таъсири қисқа муддатли бўлади.
“Менмча барча чекловлар валюта курсининг 80 рублгача ошиши билан тугайди. Россия сўнгги бир неча йил давомида Ғарб томонидан доимий эшитилиб тураётган санкциялар пўписаси остида яшаб келди ва эҳтимолий янги санкцияларга қарши жавоб беришга тайёр”, - дейди ВБЦ компаниялар гуруҳи раҳбари Семен Теняев.
Айни дамда рубль ўзиниг фундаментал кўрсатгичларидан 5-7 %касм, яъни россия курсида рулнинг санкция туфайли ошиш эҳтимои ҳам бор. Албатта сиёсийлашган ғарб инвесторлари бошида ўз капитал ва пулларини олиб чиқишни бошласа, рубл курси ундан ҳам паст бўлиши мумкин, лекин у кейинчалик барибир тикланиб олади, - президент Русско-Азиатского союза промышленников и предпринимателей.

Айланма йўллар

Таҳлилчилар хулосасига кўра, Россия қимматли қоғозларини сотиб олишда, ғарблик инвесторлар узоқ вақтдан буён чекловлардан ўтиш учун айланма йўллардан фойдаланиб келишмоқда.
“Санкциялар фақат доллар билан тўланадиган Euroclear ва Clearstreamда ҳисобда турган евробондларга таъсир қилади, чунки OFAC (Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси) фақат ана шуларни назорат қилиши мумкин. АҚШ молия вазирлиги фақат ана шундай активларни назорат қилиши мумкин. Федерал займ облигацияларига (ОФЗ) таъқиқ киритиш бефойда, чунки сармоядорлар уларнинг ўзини эмас, бўлажак “доллар-рубль” курсларига боғлиқ бўлган фоиз ва валюта свопларини (тўлов ёки активлар алмашуви) сотиб олишади”, - дейди Александр Лосев, “Управление капиталом” компанияси бош директори.
Лосев айтишига қараганда, агар ғарб инвесторларига ОФЗ сотиб олиш таъқиқланса, улар маблағларини воситачилар орқали йўналтиради, жумладан Россия компанияалари орқали ҳам.
Санкцияларга қарши чоралардан яна бири – якуний бенефициари исмларини ошкор қилмайдиган, махсус мақомга эга бўлган компаниялардан фойдаланишдир. Нерезидентлар эса криптовалюта ва бошқа ҳар қандай воситалардан ва рақамли активлардан фойдаланишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала