Иқтисод

Тошкентда ЕОИИ саноат сиёсати бўйича йиғилиш бўлиб ўтади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишФлаг с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС)
Флаг с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
5 апрел куни Тошкентда ЕОИИ саноат сиёсати бўйича вазирлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. 5 апрел куни Тошкентда ЕОИИ саноат сиёсати бўйича вазирлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссия (ЕИК) раиси ёрдамчиси Ия Малкина маълум қилди.
"5 апрел куни" Иннопром" халқаро саноат кўргазмаси доирасида Тошкентда ЕОИИ саноат сиёсати бўйича вазирлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади, унда ЕИК саноат ва агросаноат комплекси вазири Артак Камалян иштирок этади", - деди Малкина брифингда.
Ия Малкина
ЕИК раиси ёрдамчиси
Унинг сўзларига кўра, фармацевтика, авиация саноати соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, саноат кооперацияси лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини кўриб чиқиш режалаштирилган.
"Тадбирда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси вакиллари ҳам таклиф этилди", - деди Малкина.
Ўзбекистон 2020 йил декабридан бери ЕОИИда кузатувчи-давлат. Унинг сўзларига кўра, бу мақом "республиканинг Иттифоқ меъёрий-ҳуқуқий базасига, шунингдек ЕОИИ доирасидаги лойиҳалар ва дастурларга ҳам автоматик қўшилишини назарда тутмайди", аммо бу "Иттифоқни ўрганиш учун яхши имконият" беради.
Ҳозир ЕИК ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, шунингдек 2021–2023 йилларга мўлжалланган тадбирлар режаси тайёрланмоқда.
“Ҳужжатлар яқин кунларда имзоланади”, - деди ЕИК вакили.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала