“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми халқаро фестивалда тақдирланди

© Пресс-служба НА "Узбеккино"Кадр из фильма "Две тысячи песен Фариды"
Кадр из фильма Две тысячи песен Фариды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбеккино буюртмасига биноан суратга олинган “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми “The snow leopard award” мукофотига лойиқ кўрилди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. 10−15 март кунлари Лос-Анджелесда VI Халқаро Осиё кинофестивали (Asian world film festival) бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбеккино матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Унда Ўзбеккино буюртмасига биноан “Fox music cinema” студияси томонидан суратга олинган “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми “The snow leopard award” мукофотига лойиқ кўрилди.
Съемка  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2021
“Рангсиз тушлар” фильми Марказий Осиё кинофестивалида иштирок этади
Сценарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев, тасвирга олиш режиссёри Баҳодир Йўлдошев, сценарий муаллифи Бектош Ражабов, директор Шавкат Ризаев. Фильмда Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Маржона Улжаева, Санобар Ҳакназарова, Нодира Хожиқулиева ва бошқалар актёрлар суратга тушган.
2014 йилдан буён Лос-Анжелесда ўтказиб келинаётган ушбу халқаро кинофестивалда Осиё минтақасининг 50 мамлакатидан турли жанрдаги фильмлар саралаб олинади. Мазкур кинофестиваль Осиё ва Голливуд кино саноати ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми “Ника” мукофотига даъвогарлик қилиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0