Ўзбекистон Россиядан метро поездларини тезроқ олишни истайди

© Пресс-служба "Узбекистон темир йуллари"Как будут выглядеть новые поезда ташкентского метро
Как будут выглядеть новые поезда ташкентского метро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Россия билан темир йўл соҳасида янги электропоездлар етказиб бериш, ўқув полигони ташкил қилиш борасида ҳамкорлик қилишни истайди.
ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Ўзбекистон темир йўллари Россия томонидан Тошкент метроси учун поездлар тезроқ етказиб берилишига умид қилмоқда.
17 март куни Тошкентда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Н.Хасилов ҳамда “Трансмашҳолдинг” АЖ бош директор ўринбосари А.Й.Чебаков бошчилигидаги Россия делегацияси вакиллари учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда “Тошкент метрополитени” УК учун поездларнинг асосий партиясини етказиб беришга алоҳида аҳамият берилди. Х.Н.Хасилов ушбу масалани тезлаштириш муҳимлигини қайта таъкидлаб, бугунги кунда йўловчилар ташиш ҳажми ортишини ва поездлар орасидаги интервали катта бўлаётганлги жуда долзарб масалалардан эканлигига тўхталиб ўтди, - дейилган хабарда.
Учрашувда, шунингдек, янги электропоездлар партиясини етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди, сигнализация ва алоқа каби соҳаларни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш мақсадида ихтисослаштирилган ўқув майдончаси (полигон)ни яратиш имконияти таклифи қилинди ва икки томонлама маъқулланди.
Маълумки, Россия компаниясининг ишлаб чиқариш корхоналари томонидан Ўзбекистон учун 3ЭС5К серияли магистрал юк электровозларини ва “Москва” серияли метрополитен поездларни ишлаб чиқариб, етказиб бермоқда.
Ундан ташқари 2019 йилда “Метровагонмаш” Тошкент метроси учун умумий қиймати 27,7 миллион евро бўлган 5та янги состав етказиб берган эди. Кейинроқ Ўзбекистон Темир йўллари яна 40та метро поездлари сотиб олиш режалари ҳақида маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0