Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро Кавказ математика олимпиадасида 5 та медалга эга чиқди

© ХТВ матбуот хизматиЎзбекистонлик ўқувчилар Халқаро Кавказ математика олимпиадасида 5 та медалга эга чиқди
Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро Кавказ математика олимпиадасида 5 та медалга эга чиқди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Oбуна бўлиш
VI Халқаро Кавказ математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар тўртта кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. 12-17 март кунлари ўтказилган VI Халқаро Кавказ математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар тўртта кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 11 синф ўқувчиси Олимжон Олимов, Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10 синф ўқувчиси Муҳаммадризо Маджидов, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги АФИДУМ 9-синф ўқувчиси Жалолиддин Холматов ва Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 5 сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Диёрбек Толибов кумуш медални қўлга киритган.
Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 11 синф ўқувчиси Дониёр Исмоилов бронза медалга эга чиққан. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТга ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Нодира Саъдуллаева эса фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.
Урок химии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2020
Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида кумуш ва бронза медални қўлга киритди
Олимпиада эпидемиологик вазиятни инобатга олиб ҳам масофавий, ҳам офлайн тарзда ўтказилган. Ўзбекистонда олимпиада Тошкент шаҳридаги Президент мактабида ўтказилган..
Олимпиада Россиянинг “SIRIUS” иқтидорли болалар маркази, Адигея Республикаси фан ва таълим вазирлиги, Кавказ математика маркази ҳамда Адигея давлат унивеситети томонидан ҳар йили ўтказилиб келинади.
Унда Арманистон, Болгария, Беларусь, Эрон, Озарбайжон, Перу, Қозоғистон, Сербия, Тожикистон, Туркия, Швеция, Швецария ва Россия Федерациясидан жами 100 дан ортиқ жамоалар иштирок этган.
Янгиликлар лентаси
0