Иқтисод

Президент Чиноз туманидаги томчилаб суғориладиган ерларни бориб кўрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев прибыл Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водном хозяйстве
Шавкат Мирзиёев прибыл Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водном хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Чиноз туманида хорижий инвестициялар ва сув тежовчи технологияларни татбиқ этиш натижасида 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган.
ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига бориб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Чиноз туманида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, бу соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган эди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев прибыл Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водном хозяйстве
Шавкат Мирзиёев прибыл Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водном хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Шавкат Мирзиёев прибыл Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водном хозяйстве
Чиноз тумани Янгиобод қишлоғида сув тежовчи технологияларни татбиқ этиш ва 1 миллион 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган. Жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3 та сув ҳавзаси барпо этилиб, экинларни томчилатиб суғориш амалиёти йўлга қўйилган.
Янги қўриқ ернинг 702 гектарига қўшқатор усулда, плёнка остида “Андижон-72” навли пахта экилади. Бунинг учун замонавий сеялкалар олиб келинган. Улар чигит экиш билан бир вақтда томчилатиб суғориш шлангларини ўрнатиб, плёнка билан ёпиб кетади.
148 гектарда экспортбоп полиз маҳсулотлари етиштирилади. Жумладан, унинг бир қисми ишсиз ёшларга бўлиб берилади.
- Экишдан олдин сотишни ўйлаш керак. Ерни тадбиркорга бериш зарур. Чунки у бозорни билади, рақобатни билади, - деди Шавкат Мирзиёев.
Қайта фойдаланишга киритилган бу ерларда 220 киши доимий, 1 минг 200 дан зиёд аҳоли мавсумий иш билан таъминланади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев прибыл Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водном хозяйстве
Шавкат Мирзиёев прибыл Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водном хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Шавкат Мирзиёев прибыл Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водном хозяйстве
Маълумки, глобал иқлим ўзгариши туфайли сув ресурслари тақчиллиги йилдан йилга кучайиб бормоқда. Сўнгги 50 йил давомида Марказий Осиёдаги музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Қишлоқ хўжалиги экинлари асосан эгатлаб суғорилмоқда. Кўп ерлар лазерли ускуна билан текисланмаган. Коллектор-дренаж тармоқлари эскирган. Буларнинг оқибатида сув жуда кўп исроф бўлмоқда.
Лекин айни пайтда аҳоли сони ўсиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ортмоқда. Шу боис давлатимиз раҳбари сувни тежаш, унинг аниқ ҳисобини юритиш ва самарали фойдаланиш жуда муҳим.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала