Москвада Ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси очилади - президент қарори

© SputnikФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Oбуна бўлиш
Москвада ишга тушадиган янги ваколатхонанинг асосий вазифаси - Россия билан янги ҳамкорлик шартномалари тузиш, лойиҳаларни мувофиқлаштириш бўлади.
ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Россияда Ўзбекистон Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси очилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Россия орасида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида айтиб ўтилган.
Москва шаҳрида ходимларнинг чекланган сони 7 кишидан иборат Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси ташкил этилсин, - дейилган президент қарорида.
Ундан ташқари, президент қарори билан Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги таркибида “Россия федерацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси” ташкил қилинади.
Шунингдек, Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирига Россия билан ҳамкорликни ривожлантиришга маъсул бўлган инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари – Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори лавозими киритилди.
Флаги РФ и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2017
Россия ва Ўзбекистон ўртасида ташқи савдо айланмаси 23 %га кўпайди
Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказининг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат бўлади:
Россия билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурлари ишлаб чиқиш ва амалда рўёбга чиқариш;
Юқори технологиялар, инновациялар, саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Россия билан турли даражаларда эришилган келишувларнинг сўзсиз ва сифатли ижро этилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни йўлга қўйиш;
Россия Саноат ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “Лойиҳа офиси” доирасида янги саноат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни амалга оширишни таъминлаш.
Қарор матни билан батафсил қуйида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0