Жамият

Шанба куни кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кутилмоқда

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишМолния
Молния - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
20 мартда республика ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. 19-20 мартда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилмоқда.
18-20 мартда республиканинг баъзи жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18-19 мартда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
20 мартда республика ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
20 мартдаҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала