Ҳодисалар

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” мансабдорлари пора билан қўлга тушди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ директор ўринбосари ва бўлим бошлиғи пора олаётган вақтда ушланди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ директор ўринбосари ва бўлим бошлиғи пора олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, 16 март куни ИИВга фуқаро А.Э. ариза билан мурожаат қилиб, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ ходими ундан пора талаб қилаётганини билдирган. Фуқара унга нисбатан чора кўришни сўраган.
Аниқланишича, у тадбиркорлик қилиш мақсадида Юнусобод тумани Марказ-6 даги бекатни ижарага олган. Бекатга ўтган сув қувурига уланиб, ҳисоблагич ўрнатган. Буни ҳужжатлаштириш учун Тошкент шаҳар “Сувсоз” бошқармасига мурожаат қилган. Корхонанинг “Миролим” исмли ходими сув қувурини ўзбошимчалик билан улаганлигини рўкач қилиб, жаримага тортмаслик эвазига 3 млн сўм талаб қилган.
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2020
Ҳодисалар
Бухоро вилояти санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи пора билан қўлга тушди
Шу куннинг ўзида тегишли органлар ўтказган тезкор тадбирда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ бўлим бошлиғи Ҳ.М. ариза муаллифи 3 млн сўм олган вақтда қўлга олинган.
Ушланган шахс бу пулларни корхона директори ўринбосари П.Р.нинг топшириғига асосан олганини ва пулларнинг бир қисмини унга бериши лозимлигини маълум қилган.
17 март куни тезкор тадбир давом эттирилиб, П.Р. хизмат хонасида Ҳ.М.дан 1,8 млн сўмни олган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан (Бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб поро олиш) жиноят иши қўзғатилган.
П.Р. ва Ҳ.М.лар тегишли тартибда ушланган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала