Ҳодисалар

Тошкентда фуқарони шантаж қилган она ва қиз ушланди

© Sputnik / Павел ЛисицынНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Аёл ва унинг қизи бир эркакдан сир сақланиши лозим бўлган муносабатларни ошкор қилмаслиги учун икки марта пул талаб қилган.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида товламачиликка қўл урган она ва қиз ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Чилонзор туманида 46 ёшли фуқаро Ш.У. ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган. Аризасида 45 ёшли З.А. қизи М.Р. билан унинг ўғли ўртасидаги сир сақланиши лозим бўлган муносабатларни ошкор қилмаслиги эвазига 480 доллар ва 1 050 000 сўмни товламачилик йўли билан олганини билдирган. Аёлга бу пуллар камлик қилган ва эркакдан яна 500 доллар талаб қилган.
В Коканде задержена девушка, которая вымогала деньги за интимное видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2021
Ҳодисалар
Қўқонда ёш аёл товламачиликка қўл урди
Аёл ва унинг қизи бу пулларни Чилонзор метро бекати олдида олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан З.А. ва М.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала