Биз ЖССТ махсус комиссияси хулосасини кутаяпмиз - ССВ

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Oбуна бўлиш
Европа мамлакатларида кузатилаётган тромбоз ҳолатларига айнан бирор вакцина сабабчи деб айтиб бўлмайди, чунки бошқа вақцинадан сўнг ҳам ана шундай ҳолат кузатилган.
ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Кеча АОКАда бўлиб ўтган матбут анжуманида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев "Нега кўп давлатлар "Astra Zeneca" вакцинасидан бош тортди ёки тўхтатиб қўйди?" деган ўринли саволга жавоб берди.
"Astra Zeneca" вакцинаси билан Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда аллақачон 17 миллион киши эмланган. Улар орасида зарарли таъсир қилган деб баҳоланган ҳолатлар миллиондан биттани ташкил қилади.
Бунда асосан тромбоз ҳолатлари (томир ичида пайдо бўладиган қон лахтаси, томир деворига ёпишиб, қон оқимига халақит беради) кузатилди. Европа мамлкатларида биринчи навбатда 65 ёшдан юқори аҳоли эмланиши кўзда тутилган. Табиийки, бу ёшдаги одамлар ҳар қандай бошқа касалликларга мойил бўлади. Бунга айнан у ёки бу вакцина сабабчи деб айтолмайман.
Масалан, худди шу ҳолат "Pfizer" вакцинасида ҳам кузатилган. Бундай ножўя таъсирлар айнан вакцина туфайли келиб чиқди деб ҳеч ким айтолмайди, ҳатто ЖССТ ҳам.
Биз ЖССТ таркибидаги махсус коммисияларнинг хулосаларини кутяпмиз. Дунёда бирор вакцина қўллашдан тўхтатиб турилгани — унинг бутунлай зарарли деган хулосага олиб келмайди. Шунчаки ҳозирда унинг таъсирлари борасида чуқур ўрганишлар олиб борилмоқда, - деди Юсупалиев.
Маълумки Ўзбекистонга 17 март куни AstraZeneca компаниясининг вакицнаси олиб келинган эди. Шу вақтнинг ўзида Европанинг 10дан ортиқ давлатларида ушбу вакцина билан эмлаш тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ушбу ҳолат албатта аҳоли орасида турли хавотир ва безовталиклар уйғонишига сабаб бўлмоқда.
Янгиликлар лентаси
0