Вакцинацияга ундаш учун касаллик бўрттириб кўрсатилаётгани йўқ - Отабеков

© Министерство здравоохранения республики УзбекистанГлавный сан инспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков
Главный сан инспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Биз ниқоб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, масофа сақлаш қоидаларини унутиб қўйдик. Мана шу ҳолат вазият жиддийлашувига сабаб бўляпти - Отабеков.
ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабеков Ўзбекистонда вакцинация арафасида пайдо бўлаётган айрим миш-миш ва гумонларни рад этди.
- Одамларни вакцинация жараёнларига ундаш учун атайлаб касаллик кўпайиши бўрттириб кўрсатиляптими?
"Эмлашга жалб қилиш учун атайин касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ. Касаллик болалар орасида кўпайяпти, биз эса 18 ёшдан юқориларни эмлашни режалаштиряпмиз.
Карантин чекловларига келсак, бундай бўлишига ўзимиз сабабчимиз. Чунки ниқоб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, масофа сақлаш қоидаларини унутиб қўйдик. Биз ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилиб кетдик, мана шу ҳолат вазият жиддийлашувига сабаб бўляпти", - деди Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, 17 март куни ЖСТ COVAX дастури асосида Ўзбекистонга AstraZeneca компаниясининг 660 минг доза вакцинаси олиб келинган эди. Айни дамда Европанинг 10дан ортиқ давлати ушбу вакцана билан эмлашни тўхтатиб қўйганлиги сабабли, Ўзбекистон ҳам ушбу вакцинани қўллаш ёки қўлламаслик борасида ЖСТ якуний хулосасини кутиб қолмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала