Захарова Байденнинг Россия ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Жо Байден Россия ҳукумати гўёки Америка сайловларига аралашгани учун жавоб бериши кераклигини маълум қилганди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ президенти Жо Байденнинг Россия ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.
“Биз америкалик ҳамкасбларимиз у ерда нима рўй бергани ҳақидаги тўғридан-тўғри саволга жавоб беришдан тўлиқ бош тортишганини биламиз. Улар (жавоблар – таҳр.) умуман олганда йўқ. Бу савол уларга, уларда умуман нималар рўй бермоқда”, -деди Захарова “Вести FM” радиоси эфирида.
Унинг сўзларига кўра, америкалик журналистлар ҳам тунда у ерда нималар рўй бераётгани ҳақидаги савол билан юзланишган.
“Улар битта ва ўша савол билан мурожаат қилишди: бизга ёрдам беринг (нималар рўй бераётганини англашга – таҳр.). Қандай қилиб? Шу боис мен ҳисоблайманки, америка машинаси ҳаракатга келиши, умуман олганда, оддий саволларга жавоб бериши керак: у ерда ўзларида нималар содир бўляпти?”, - дея қўшимча қилди дипломат.
В России побит рекорд отрицательного отношения к США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2021
Россия аралашмаган – элчихона айбловларга жавоб қайтарди
Аввалроқ Жо Байден ABC телеканалига берган интервьюсида Россия ҳукумати гўёки Америка сайловларига аралашгани учун жавоб бериши кераклигини маълум қилганди. Бундан ташқари, Оқ уй раҳбари у Владимир Путинни “қотил” (killer) деб ҳисоблайдими деган савол “ҳа” деб жавоб берди.
Ўз навбатида, Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки Байденнинг Путин ҳақида айтган гаплари мажозий маънода экани ёки йўқлигини тушунтиришдан бош тортди.
Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов АҚШ билан муносабатлар қайси йўналиш бўйлаб давом этиши ва нима қилиш кераклигини таҳлил қилиш мақсадида маслаҳатлашиш учун Москвага чақиртирилган.
Янгиликлар лентаси
0