Энг бахтли мамлакатлар-2021 рўйхатида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Oбуна бўлиш
Энг бахтиёр давлатлар биринчи ўнталигидан Шимолий Европа мамлакатлари ўрин олди. Ҳар йили тузиладиган жаҳон рейтингида Финляндия қаторасига тўртинчи бор биринчи ўринни эгаллади
ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Финляндия қаторасига тўртинчи йилдунёнинг энг бахтли мамлакатлари - World Happiness Report рейтингида етакчи ўринни эгаллади.
World Happiness Report доклади БМТ бўлинмаси томонидан барқарор тараққиётга эришиш ечимлари бўйича анъанавий тарзда ҳар йили тузилади.
Америкалик олимлар ўзбекларга бахт учун қанча пул кераклигини аниқлашди
Унда дунёнинг 149та давлатига баҳо берилади, рейтингни тузишда умр давомийлиги, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, коррупция ва бошқа кўрсаткичлар инобатга олинади.
Энг бахтли давлатлар бўйича бутунжаҳон доклад илк бор 2012 йилда тузилган.
Энг бахтиёр давлатлар ўнталигидан шунингдек, Исландия, Дания, Швейцария, Нидерландлар, Швеция, Германия, Норвегия, Янги Зеландия ва Австрия ўрин олган. АҚШ 14-ўринда, Буюк Британия - 18, Франция 20-ўринда келмоқда.
Собиқ иттифоқ давлатлари орасида энг яхши кўрсаткичлар Эстония ва Литвада – 28 ва 29-ўринлар. Қирғизистон - 33, Латвия - 34, Қозоғистон - 36, Ўзбекистон - 42 ўринда, Молдова - 49, Россия - 60, Тожикистон - 62, Украина - 69, Грузия - 73-ўринда.
БМТ фикрича, энг бахтсиз давлатлар (рейтингнинг охирги поғонаси) бу Зимбабве ва Танзаниядир.
Янгиликлар лентаси
0