Жамият

Метро тўқнашувида ҳеч ким жароҳат олмади - ФВВ

© Sputnik / Рамиз Бахтияров Первые пассажиры сергелийской линии Ташкентского метрополитена
 Первые пассажиры сергелийской линии Ташкентского метрополитена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2021
Сирғали йўналишида ҳаракатланаётган метро поезди техниқ сабабларга кўра тўхтаб қолган поездга бориб енгил урилган.
ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Тошкент метросининг Сирғали йўналишида содир бўлган ҳодисада ҳеч ким жабрланмади. Бу ҳақида ФВВ расмий баёнот берди.
Хабарда айтилишига кўра, 18 март куни соат 20:10ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Олмозор” ер ости метро бекатидан “Сирғали” метро йўналишининг “Чоштепа” ер усти метро бекати томон ҳаракатланиб кетаётган 4 та вагондан иборат поезд техник сабабларга кўра тўхтаб қолади. Бироздан сўнг ушбу йўналишда ҳаракатланаётган навбатдаги поезд тўхтаб турган вагонга бориб енгил урилган.
Ушбу ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқ. Вагонларга ҳам жиддий зарар етмаган, - дейилган хабарда.
Шунингдек, “Сирғали” метро йўналишининг воқеа содир бўлган қисмида ҳаракат вақтинча тўхтатилганлиги боис, поездлар ҳаракати қўшимча (ёрдамчи) йўналиш бўйича давом эттирилди. Айни дамда ушбу йўналишда ҳаракатлар тўлиқ қайта йўлган қўйилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала