Тожикистондаги музликларнинг эриши Марказий Осиё учун хавф туғдиради – Раҳмон

© AFP 2023 / KADAM MASKAYEVСарезское озеро в горах Памира. Архивное фото
Сарезское озеро в горах Памира. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2021
Oбуна бўлиш
Тожикистондаги музликларнинг эриши Марказий Осиё учун хавф туғдиради - Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Тожикистондаги музликларнинг эриши Марказий Осиё учун хавф туғдиради, деб айтди Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Барқарор ривожланишнинг олтинчи мақсадига бағишланган БМТ Бош ассамблеясининг онлайн-йиғилишида. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

"Музнинг сув юзасида ҳам, қуруқликда ҳам тез орада эриши яқин келажакда ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу жараённинг ёрқин мисоли Тожикистонда музликларнинг тез эриши бўлиб, Марказий Осиёнинг сув ресурсларининг 60 фоизигача бўлган қисмини ташкил этади"

Эмомали Раҳмон
Тожикистон президенти
Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Тожикистонда минглаб кичик ва ўрта музликлар бутунлай эриб, музликларнинг умумий ҳажми деярли уч бараварга ошган. Унинг сўзларига кўра, вазият нафақат республика ичида, балки минтақанинг бошқа давлатларига ҳам салбий таъсир қилади.
Раҳмон баёнотига кўра, бугунги кунда коронавирус каби янги таҳдидлар фонида тоза сувдан фойдаланиш ва санитария масалалари ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб турибди. Ушбу омиллар барқарор ривожланиш жараёнида асосий ролни ўйнайди.
Президенти ўз нутқида дунё аҳолисининг 29 фоизи ҳали ҳам тоза ичимлик сувидан, 55 фоизи эса асосий тиббий хизматлардан фойдалана олмаётганини таъкидлади.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, сўнгги 20 йил ичида Тожикистон глобал ривожланиш кун тартибида сув муаммоларини илгари суриш бўйича катта саъй-ҳаракатларни амалга оширди.
"Ишонч билан айтиш мумкинки, Тожикистоннинг сув соҳасидаги ташаббуслари Барқарор ривожланиш мақсадларига, шу жумладан сув ресурслари билан боғлиқ бўлган мақсадларга эришиш бўйича аниқ ҳаракатларни кучайтириш ва тезлаштиришга катта ҳисса қўшади", - деб қўшимча қилди президент.
Тожикистон етакчиси мамлакат сув билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни ҳал қилишни давом эттиришга ва иқлим ўзгариши каби замонавий таҳдидларнинг олдини олишга тайёрлигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0