Хонободда янги вокзал биноси очилди

© Министерство ТранспортаВ Ханабаде открыли новое здание вокзала
В Ханабаде открыли новое здание вокзала  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.03.2021
Oбуна бўлиш
Наврўз байрами арафасида Андижоннинг Хонобод шаҳрида янги вокзал биноси ишга тушди.
ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Андижон вилояти Хонобод туманида янги темир йўл вокзали биноси ишга тушди, деб хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Бугун ушбу темир йўл вокзали фойдаланишга топширилди. Эрта тонгдан "Андижон – Хонобод" йўналишида биринчи йўловчи поезди ҳаракатини бошлади, - дейилган хабарда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан қуриб битказилган 50 вокзал бир суткада 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Вокзалда 20 нафарга яқин янги иш ўрнлари яратилган.
Наврўз байрами арафасида мазкур темирйўл вокзалининг фойдаланишга топширилиши Хонободликлар учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.
Янгиликлар лентаси
0