Ўзбекистон Россияга юбориладиган помидорлар устидан сифат назоратини кучайтиради

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишТоматы
Томаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2021
Oбуна бўлиш
Россельхознадзор Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекцияси вакиллари билан ўтказилган видеоанжуман натижалари хусусида маълумот берди
ТОШКЕНТ, 20 мар - Sputnik. Ўзбекистон Россияга юбориладиган помидорларнинг сифатини назорат қилишни кучайтирмоқчи, дея хабар бермоқда Россия Федерацияси Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати.
Россия томони 2020 йилнинг декабрида помидорда зараркунандалар (жигарранг буришиш вируси (tomato brown rugose fruit virus) аниқлангани туфайли Навоий ва Қашқадарё вилоятларидан ушбу маҳсулот олиб кирилишини таъқиқлаган эди. Кейинчалик чекловлар қисман бекор қилинганди.
Помидоры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2020
Россельхознадзор Ўзбекистоннинг яна 34 та корхонасидан помидор олиб киришга рухсат берди
Шу кунларда Россельхознадзор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекцияси вакиллари билан видеоанжуман ўтказди. Онлайн учрашувда Ўзбекистон РФга экспорт қилаётган помидорлар сифати билан боғлиқ муаммони қандай ҳал қилмоқчилиги муҳокама қилинди.
Россия идораси матбуот-хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистон Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекцияси вакиллари республикада иссиқхоналарни ToBRFVга текширмоқда.
Бундан ташқари, яқин орада Ўзбекистон томони қуйидаги нормани жорий қилмоқчи: бунда корхоналардан маҳсулотларни жўнатишда давлат инспекторлари иштирок этади ва маҳсулот хавфсизлигини тасдиқловчи текширув гувоҳномасини беради.
 Вкусно и красиво: как сделать фруктовый букет своими руками - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Россия МДҲ давлатлари билан ўсимликлар карантини бўйича ҳамкорлик қилади
Келгусида ушбу актлар асосида карантин фитосанитар сертификатларини бериш режалаштирилган.
Шунингдек, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси вакиллари Россия томонига зарарланган маҳсулотлар етказилишига сабаб бўлган ҳолатларнинг текширув натижаларини яқин келажакда Россельхознадзорга юборилишини маълум қилишди.
Россельхознадзор Ўзбекистон томонидан кўрилаётган чораларни олқишлашини маълум қилди. Шу билан бирга, агар улар икки мамлакат ахборот тизимлари фитосанитария соҳасида иложи борича тезроқ интеграллашса, бу янада самара бериши ҳақида фикр билдирдилар.
Янгиликлар лентаси
0