Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Иқтисод

UzAirways компаниясига чипталарни сотиш талабларини соддалаштириш таклиф этилди

© Пресс-служба МинздраваВ Ташкент прилетел самолет с пассажирами из г. Ухань
В Ташкент прилетел самолет с пассажирами из г. Ухань - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2021
Таъкидланишича, фуқаролар кассалардан ўз яқинлари учун авиачипта сотиб олмоқчи бўлишса, улардан фуқаролик паспортининг асл нусхаси талаб қилинмоқда. Бу эса яқинлари бошқа вилоятларда яшаётганлар учун қатор қийинчиликларни юзага келтирмоқда
ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. UzAirways компаниясига авиачипталар сотиб олиш бўйича белгиланган талабларни соддалаштириш юзасидан сенатор сўрови юборилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Олий мажлиси сенати ахборот-хизмати.
"...аҳоли билан мулоқотлар, жойлардаги ўрганишлар, тармоққа оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили "UZBEKISTAN AIRWAYS" акционерли жамиятига қарашли авиакассалар фаолиятида, айниқса, авиачипта сотишда эскирган бюрократик усуллар ҳамон сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, "O’zbekiston havo yo’llari" авиакомпаниясининг 2015 йил 25 октябрдаги 75-сон буйруғи билан тасдиқланган Йўриқноманинг эскиргани, ундаги тегишли нормаларнинг такомиллаштирилмагани фуқаролар учун ўринсиз, мантиқсиз тўсиқларни юзага келтирмоқда", - дейилади хабарда.
Трудовые мигранты возвращаются домой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2020
Миграция
Меҳнат мигрантлари қандай қилиб арзон чипталар сотиб олишмоқда
Мазкур Йўриқноманинг 3.1 бандига мувофиқ, агар фуқаролар "UZBEKISTAN AIRWAYS"га қарашли кассалардан ўз яқинлари учун авиачипта сотиб олмоқчи бўлишса, улардан фуқаролик паспортининг асл нусхаси талаб қилинмоқда. Акс ҳолда фуқароларга авиачипта сотилмаяпти. Оқибатда бу ҳолат, айниқса, яқинлари бошқа вилоятларда яшаётганлар учун қатор қийинчиликларни юзага келтирмоқда ва йўловчиларнинг ҳақли эътирозлари кундан-кунга кўпаймоқда, дейилади хабарда.
Бироқ "UZBEKISTAN AIRWAYS" акциядорлик жамиятининг "uzairways.online" сайти орқали онлайн тарзда фуқаролик паспортининг серия рақами ва амал қилиш муддатларини кўрсатган ҳолда авиачиптани қонуний асосларда сотиб олиш имконияти мавжуд.
Пассажиры в аэропорту Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2020
Шифокорлар фойдаланилмаган авиа-чипта пулларини қайтариб олишди
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда мамлакат аҳолисини ортиқча ва сунъий тўсиқлардан, сансалорликдан халос қилиш, шунингдек, авиачипталар савдосидаги коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурханов "UZBEKISTAN AIRWAYS" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. И.Махкамовга сенатор сўрови юборди.
Унда “O’zbekiston havo yo’llari” авиакомпаниясининг 2015 йил 25 октябрдаги 75-сон буйруғи билан тасдиқланган Йўриқномага авиачипталар сотиб олиш бўйича белгиланган талабларни соддалаштиришга қаратилган тегишли ўзгартишлар киритиш чораларини кўриш ва натижаси юзасидан маълумотлар тақдим этиш сўралган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала