Президент Ўзбекистон халқини Наврўз билан муборакбод этди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю праздника Навруз.
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю праздника Навруз. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари кўп миллатли мамлакат халқини Наврўз байрами билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирди.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” мажмуасида 21 март куни Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтди. Унда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, мамлакат аҳлини Наврўз байрами билан қутлади.
Давлат раҳбари ўз нутқи аввалида коронавирус балоси ҳали тўла бартараф бўлмаганини, шунча меҳнат зое кетмаслиги учун пандемияга қарши курашишни бир лаҳза ҳам тўхтатмаслик, бепарволик ва беғамликка берилмаслик кераклигини таъкидлади.
Бизнинг кучимиз – бирлик ва аҳилликда, бизнинг қудратимиз – меҳр-оқибат, ўзаро кўмак ва саховатда, бизнинг ютуғимиз – эртанги кунга бўлган юксак ишончимизда
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти
Президент Наврўзнинг ўлмас руҳи ва боқий фалсафаси бугун бунёд этилаётган янги Ўзбекистон ғояси билан уйғун ва ҳамоҳанг эканини қайд этди. Кўламли ислоҳотлар бундан кейин ҳам жадал давом эттирилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю праздника Навруз.
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю праздника Навруз. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2021
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю праздника Навруз.
"Қанчалик қийин бўлмасин, эл-юртимиз манфаатини, жондан азиз фарзандларимиз келажагини таъминлашга хизмат қиладиган тўғри йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз”, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари Наврўз байрамини нишонлаётган барча халқларга, хорижий ҳамкорларга эзгу табрик ва саломларини йўллади. Байрам тадбири катта концерт дастури билан якунланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю праздника Навруз.
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю праздника Навруз. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2021
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю праздника Навруз.
Янгиликлар лентаси
0