Россия

Қайси мамлакат фуқароларига Россияга ўқишга қайтишга рухсат берилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишСтуденты
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2021
Жами 25 мамлакат фуқароларига Россияга ўқишга қайтишга рухсат берилган. Ўзбекистон рўйхатда йўқ.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Россия илм-фан ва таълим вазирлиги Россияга таълимни давом эттириш учун қайтишга фуқароларига рухсат берилган хорижий мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.
Россия ҳукуматининг 2021 йил 16 мартдаги 639-р-сонли фармойиши билан чет эллик талабалар, аспирантлар, ординаторлар, тайёрлов факультетлари тингловчиларига Россияга таълимни давом эттириш учун рухсат берилган.
Шуни эътиборга олиш керакки, Россияга ўқиш учун фақат Роспотребнадзор томонидан эпидемиологик вазияти хавфсиз сифатида тавсия қилинган хорижий мамлакат фуқаролари кириши мумкин.
Ҳозирда Россияга Абхазия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Вьетнам, Греция, Миср, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Куба, Малдив республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Сейшел ороллари, Сербия, Сингапур, Танзания, Туркия, Финляндия, Швейцария, Эфиопия, Жанубий Корея, Жанубий Осетия ва Япониядан бўлган талабалар кириши мумкин. Ўзбекистон рўйхатда йўқ.
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2021
Дунёда
Россия чет эллик талабаларга ўз чегараларини очди
Россияга кириш рухсат берилган мамлакатлар рўйхати чет эллик талабаларга университетлар томонидан шахсий кабинетлар орқали, шунингдек, таълим муассасаларининг ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги расмий саҳифалари орқали етказилади.
Россия таълим вазирлиги чет элдан келадиган талабалар учун чегарани кесиб ўтиш тартибини ишлаб чиққан.
Шу тарзда, Россия ўз чегараларини очган давлатларнинг талабалари ўз таълим муассасасини режалаштирилаётган санадан ўн кун олдин олдиндан огоҳлантиришлари шарт. Шунингдек улар Россияга кириб келишдан уч кун олдин коронавирусга ПЦР-тест топширишлари зарур бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала