Миграция

Россия ИИВ: мигрантлар орасида жиноят содир этиш кўпайди

© Sputnik / Александр Вильф / Фотобанкка ўтишСотрудники полиции
Сотрудники полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2021
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Россияда жорий йилнинг икки ойи давомида хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар содир этган жиноятлар сони ўсди. Бундан Россия ИИВ статистикасидаги рақамлар далолат бермоқда.
“Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 6,2 мингта жиноят содир этилган. Бу 2020 йил январь-февраль ойига қараганда 1,9 фоизга кўпроқ”, - дейилган хабарда.
Шулардан 4,8 мингта жиноятни МДҲ фуқаролари содир этган ва бу 12,6 фоизга кам.
Москва во время режима самоизоляции жителей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2020
Жамият
Пандемия шароитида мигрантлар орасида жиноятчилик кўпаймади
ИИВ ҳисоботидан маълум бўлишича, Россияда чет эл фуқароларига нисбатан жиноятлар сони 8,4 фоизга камайган. Икки ой давомида 2,3 мингта шунга ўхшаш жиноят қайд этилган.
Россияда январдан февраль ойига қадар 137,2 минг киши жиноят содир этилгани аниқланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 2,2 фоизга кам.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала