Россия

Тайгада ҳордиқ чиқараётган Путин ва Шойгу видеоси пайдо бўлди

Аввалроқ Россия президенти “бироқ ҳордиқ чиқариш учун” дам олиш кунларини тайгада ўтказишини маълум қилганди.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Россия президенти матбуот хизмати Сибирда Владимир Путин ва мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳордиқ чиқараётгани акс этган лавҳаларни кўрсатди, деб ёзади РИА Новости.
Аввалроқ Путин “бироқ ҳордиқ чиқариш учун” дам олиш кунларини тайгада ўтказишини маълум қилганди.
Эълон қилинган кадрларда Путин вездеход рулини ўз қўлига олиб, мудофаа вазирини тайга бўйлаб сайр қилдирганини кўриш мумкин. Шунингдек, улар осма кўприкдан дарё устидан ўтиб, кейин тушлик қилишган.
Қолаверса, Шойгу Путинга ўзининг устахонасини кўрсатган. У қуруқ ёғочлардан ясаган айрим буюмларини президентга кўрсатган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала