Тошкентда “Hampton by Hilton” халқаро меҳмонхонаси қурилади

© Sputnik / Евгений Самарин / Медиабанкка ўтишНомер отеля
Номер отеля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2021
Oбуна бўлиш
“Hampton by Hilton Tashkent Park Abdula Kodiri” —BI Group ва “Hilton Worldwide”нинг тўртинчи қўшма лойиҳасидир.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Тошкент шаҳри марказида “Hampton by Hilton” халқаро меҳмонхонаси қурилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Ҳокимлик хабарига кўра, 20 март куни меҳмонхонанинг пойдеворига вақт капсуласини қўйиш тантанали маросими бўлиб ўтди.
Объект қурилиши билан Қозоғистоннинг BI Group компанияси шуғулланади.
“BI Group компанияси лойиҳа доирасида нафақат қурувчи, балки инвестори бўлиб, инвестициялар миқдори 100 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилади”, - дейилган хабарда.
© Пресс-служба хокимията ТашкентаВ Ташкенте появится отель международной сети Hilton
В Ташкенте появится отель международной сети Hilton - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2021
В Ташкенте появится отель международной сети Hilton
Меҳмонхонадан 120 хона ва бизнес-марказ ўрин олади. Лойиҳа жорий йилнинг май ойида бошланиб, 2022 йил июнь ойида фойдаланишга топширилади.
BI Group холдинги “Hilton Worldwide” билан Марказий Осиёда 10 та “Hampton by Hilton” меҳмонхоналарини қуриш бўйича келишув имзолаган. “Hampton by Hilton Tashkent Park Abdula Kodiri” — улардан биридир.
Янгиликлар лентаси
0