Сиёсат

Халқ демократик партияси президентлик сайловига тайёргарликни бошлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровИзбирательная урна на парламентских выборах в Узбекистане
Избирательная урна на парламентских выборах в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2021
Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этиш учун ХДП томонидан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ижроия қўмитаси ҳайъатининг тегишли қарори қабул қилинди — сайловга тайёргарлик жараёнлари бошлади. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этиш учун Халқ демократик партияси томонидан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Дастурда бир қатор долзарб ижтимоий масалаларда таклифларни илгари суриш мўлжалланмоқда. Бунинг учун партиянинг 44 банддан иборат чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Мужчина голосует на избирательном участке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2021
Ўзбекистонда президент сайловига тайёргарлик қачондан бошланиши айтилди
Сайловолди дастури лойиҳасини тайёрлашда илмий доиралар ва партия аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ва муҳокамалар ўтказиш, аҳолини ўйлантираётган, ечимини кутиб турган масалаларни ҳал қилиш бўйича янгича ёндашувлар ҳамда таклифларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади.
ХДП Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов 20 март куни Самарқанд вилоятида, ўтган ҳафтада Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида шу масала бўйича дастлабки мулоқотларни ўтказган.
“Партия дастури кабинетда ўтириб ёзилиши керак эмас. У одамлар, партия аъзоларининг таклифлари асосида шакллантирилганда ҳаётий бўлади, халқимиз манфаатларига хизмат қилади. Халқ демократик партияси ўз электорати, жамоатчилик вакиллари иштирокида, республика бўйлаб очиқ мулоқот ва муҳокамаларни ташкил этади” — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайловлари декабрь ойидан октябрга кўчирилган эди. Сайловлар жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала