Хорижий давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табрикламоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю праздника Навруз.
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю праздника Навруз. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2021
Oбуна бўлиш
Хорижий давлат ва ҳукумат раҳбарлари Ўзбекистон президенти ва халқини Наврўз байрами билан табрикламоқда.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Қутловларда мамлакатда барқарор тараққиётни таъминлаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва янгиланишларда эришилган салмоқли ютуқлар ва катта муваффақиятлар алоҳида қайд этилган. Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в торжествах по случаю праздника Навруз. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2021
Президент Ўзбекистон халқини Наврўз билан муборакбод этди
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Хитой ҳукумати ва халқи номидан ҳамда ўз номидан Шавкат Мирзиёев ва у орқали Ўзбекистон ҳукумати ва халқини Ўзбекистоннинг анъанавий байрами Наврўз муносабати билан самимий муборакбод этган.
Си Цзиньпин Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратаётгани ва Мирзиёев билан биргаликда икки мамлакат ва халқ фаровонлиги йўлида икки томонлама муносабатларни янги тарихий шароитларда узлуксиз ривожлантириб боришга тайёрлигини билдирган. Ҳамкасбига мустаҳкамкам соғлик, давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, дўст Ўзбекистон халқига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилаган.
АҚШ президенти Жозеф Байден ўз табригида Афғонистонда урушга чек қўядиган, барқарор ва дипломатик ечимни таъминлайдиган тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги биргаликдаги ишларда Наврўз байрами тинчлик ниҳоятда муҳим неъмат экани ҳақида эслатма бўлиб хизмат қилишини қайд этган. Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига шу янги йилда ва янги баҳор фаслида энг эзгу тилакларини изҳор этган.
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги умумий маънавий қадриятлар ва дўстликка, стратегик шерикликка асосланган ўзаро манфаатли, кенг кўламли муносабатлар бундан буён ҳам жадал ривожланаверишини тилаган.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мирзиёевнинг мамлакати тараққиёти ва изчил ривожига қаратилган барча эзгу саъй-ҳаракатларига катта муваффақиятлар, қардош ўзбек халқига эса фаровонлик ва равнақ тилаган.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўзаро ҳурмат, тинчликсеварлик ва яхши қўшничилик анъаналарини ўзида мужассам этган ушбу файзли байрам халқлар ҳамжиҳатлиги ва дўстлигини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга эканини қайд этган. Ушбу ажойиб айём Ўзбекистон раҳбари ва қардош Ўзбекистон халқига бахт-саодат, шодлик ва янги зафарлар олиб келишини тилаган.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлар муборак Наврўзнинг барҳаёт анъаналарига таянган ҳолда бундан буён ҳам оғишмай ривожланиб бориши, янги маъно ва мазмун билан бойиб, янада кенгайиши ва мустаҳкамланишига амин эканини таъкидланган. Бугунги байрамона муҳитдан фойдаланиб, Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар, дўст Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаган.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва дўстликка асосланган стратегик шериклик халқлар фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам мустаҳкамланиб боришига қатъий ишонишини билдирган. У ҳам Ўзбекистон етакчисига мустаҳкам соғлик ва фаолиятида муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон халқига эса фаровонлик ва равнақ тилаган.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбарини Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Афғонистон президенти Ашраф Ғани, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд, БАА вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум, Исроил президенти Реувен Ривлин, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос, Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд, БАА бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён, Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович, Туркий тилли давлатлар кенгаши бош котиби Бағдод Амреев, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Владимир Норов ва бошқалар табрик йўллаган. Қутловлар келиши давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0