Жамият

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилиши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
2021 йил 1 сентябрдан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ундан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистонда яна бир соҳада қонунбузарлик ҳақида хабар берган фуқароларга пул мукофоти бериш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонун лойиҳасини Адлия вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига қўйган.
Тегишли қонун лойиҳаси билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб фото ва видео орқали ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ундан мақсадсиз фойдаланиш, уларда ноқонуний объектлар қуриш ҳамда тегишли ҳужжатларда белгиланганидан ортиқча ердан фойдаланиш тўғрисида аниқланган ҳолатлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш таклиф қилинмоқда.
Российские рубли в руках у женщины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2020
Жамият
Ўзбекистонда порахўрларни ушлаб берган фуқароларга пул мукофоти берилади
Уларга ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан БҲМнинг 10% (24 500 сўм) миқдоридаги пул мукофоти берилиши мумкин.
Қонун лойиҳаси билан 2021 йил 1 августдан бошлаб янги ажратилган ер участкаси ёки қурилган (қурилиши тугалланмаган) бошқа кўчмас мулк объектининг фасад қисмида уларнинг эгалари томонидан QR-код жойлаштирилиши кўзда тутилмоқда.
Шу мақсадда 1 августгача барча ер фонди участкалари, бино ва иншоотлар, шу жумладан енгил қурилмалар хатловдан ўтказилиб, давлат реестрига QR-код бириктирилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фуқаролар нотўғри жойда ахлат ташланганлик, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганликлари учун пул мукофоти белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала