Россия

Россия SWIFTдан узиб қўйиладими – Кремл изоҳи

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишДенежные купюры
Денежные купюры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Кремл ҳар қандай санкциялар таҳдидларини, шу жумладан Россияни SWIFTдан узиб қўйилишини истисно этмайди – Песков.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Кремл ҳар қандай санкциялар таҳдидларини, шу жумладан Россияни SWIFTдан узиб қўйилишини истисно этмайди, деб айтди журналистларга президент матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Сиз рақибларимизнинг, айниқса АҚШнинг санкцияларга интилишлари давом этаётганини кўрмоқдасиз. Бу ҳаракатлар асоссиз ва олдиндан айтиб бўлмайди", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, бу вазият огоҳ бўлишга мажбур қилади.
Большой Кремлевский дворец и Водовзводная башня Московского Кремля. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2021
Россия
Кремл "Путин қасри" ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди
SWIFT - бу тўловларни амалга оширадиган ва маълумотларни узатиш халқаро банклараро тизим. Бунга 200 га яқин давлатларда 11 мингдан ортиқ йирик ташкилот уланган.
Ўтган йил охирида Reuters АҚШнинг янги президенти Жо Байден администрацияси Америка ҳукумат идораларига қилинган киберҳужумларда қатнашгани учун Россияга қарши санкцияларнинг турли вариантларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Энг жиддий чоралардан бири SWIFTдан узиб қўйиш деб айтилаётганди.
Россияни SWIFTдан узиб қўйиш фикри Украинанинг собиқ президенти, Донбассдаги вазиятни ҳал қилиш бўйича алоқа гуруҳи Киев делегацияси раҳбари Леонид Кравчук ҳам илгари сурилган.
Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведевга кўра, бундай узиб қўйиш мумкин, аммо Россияда бунинг учун ҳаракат режаси мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала