Тошкентда “Spark” ҳайдовчиси уриб юборган икки аёлдан бири вафот этди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишМедсестра устанавливает капельницу
Медсестра устанавливает капельницу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Oбуна бўлиш
32 ёшли “Spark” ҳайдовчиси йўлни пиёдалар ўтиш йўлагидан кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юборган.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Тошкентда ҳайдовчи икки аёлни уриб юборди. Улардан бири натижада вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилмоқда.
Ҳодиса 18 март куни тахминан соат 18:30 ларда Миробод туманидаги Зарафшон ва Ислом Каримов кўчаларининг кесишмасида рўй берган. 32 ёшли “Spark” ҳайдовчиси йўлни пиёдалар ўтиш йўлагидан кесиб ўтаётган пиёдалар 30 ёшли Б.Р. ва 23 ёшли Н.А.ни уриб юборган.
Скорая медицинаская помощь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2020
Наманганда "Нексия" ҳайдовчиси 6 яшар қизалоқни уриб юборди, норасида ҳалок бўлди
Иккала пиёдалар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. 20 март куни пиёдалардан бири Б.Р. муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0