Хоразмда ярим яланғоч ҳолда сумалак пиширган бир гуруҳ қизларга чора кўрилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина ДПС
Машина ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Урганч шаҳрида ярим яланғоч ҳолда сумалак пиширган бир гуруҳ қизлар устидан суриштирув бошлади.
21 март куни ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳридаги “Сахара” кафеси олдида бир гуруҳ хотин-қизлар ярим яланғоч ҳолда сумалак пишираётганликлари акс этган видео тарқалган эди. Унда бу қизлар шу кафе ходимлари экани айтилган.
"Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилинган ушбу видеолавҳада акс этган ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Урганч шаҳар ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда", - дейилган хабарда.
Бошқарма суриштирув якуни бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.
Сбивай меня, сбивай: в Самарканде полуголый мужчина перекрыл дорогу - видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2020
Самарқандда ярим яланғоч бўлиб “Каптива” йўлини тўсган эркакнинг шахси аниқланди
Янгиликлар лентаси
0