Жамият

Ўзбекистонда ароқ, коньяк ва вино нархи ошди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишВино в бокале
Вино в бокале - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Ароқ, коньяк, вино ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг минимал нархи ошди.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлигининг қарорига асосан 20 мартидан бошлаб ароқ, коньяк, вино ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг минимал нархи ошди.
Ҳужжатга мувофиқ, спиртли ичимликларнинг қуйидаги нархлари белгиланди:
Винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 11 200 сўм (илгари 9 400 сўм);
энг кам чакана нарх – 13 200 сўм (илгари 11 200 сўм).
Конякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 41 200 сўм (илгари 33 000 сўм);
энг кам чакана нарх – 49 400 сўм (илгари 39 000 сўм).
Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 28 600 сўм (илгари 24 000 сўм);
энг кам чакана нарх – 34 400 сўм (илгари 28 500 сўм).
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала