Бухорода 17 кишига Москвага сохта авиачипта сотган фирибгарлар қўлга олинди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Oбуна бўлиш
Икки киши 17 нафар фуқарога ҳар бири 1300 доллар бўлган сохта авиачипталар тайёрлаб берган. Шу тариқа 22 100 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Бухорода 17 нафар фуқарога сохта авиачипталар тайёрлаб берган фирибгарлар устидан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Маълум қилинишича, С.С. ва С.Р. 17 нафар фуқарони алдаб, Россия ҳудудига киришга рухсат этувчи ҳужжатларни танишлари орқали олиб беришга ишонтирган. Ҳар биридан 1 300 доллар олиб, “Бухоро-Москва” (Жуковский аэропорти) чартер авиарейсига сохта чипталарни тайёрлаб берган. Шу тариқа улар 22 100 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Работа вневедомственной охраны московской полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2021
Россияга сохта маълумотнома эвазига одам киритган шахс қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фирибгарликда гумон қилинаётган ушбу шахслар қўлга олинган.
Мазкур ҳолат Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0