Илиқ ва ёмғир: ҳафта давомида кутиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишДождь в Москве
Дождь в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 23 март куни ёмғир ёғади. 24-25 мартда об-ҳаво кундуз кунлари 20-25° илиқ атрофида бўлади. Жума куни яна ёмғир ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Бугун Ўзбекистон ҳудудига деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Бунинг натижасида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқдан юқори бўлмайди.
24-25 мартда мамлакат ҳудудига илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Шу кунларда ёғингарчилик эҳтимоли кам бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари 8-13° илиқ, кундуз кунлари 20-25° илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.
26-27 мартда республикага Кавказ ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади. Бунинг ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 8-13° илиқ, кундуз кунлари 17-22° илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.
Баъзи жойларда айрим кунларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0