Сиёсат

Қирғизистон махсус хизмати раҳбари Тошкентга келди

Камчыбек Ташиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Маълум бўлишича, Қирғизистон махсус хизмати раҳбари ташрифидан мақсад - чегара делимитацияси бўйича музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Жапаровни Ўзбекистонга ташрифи чоғида мамлакатлар бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича келишиб олишган
ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев иккала давлат ўртасидаги чегара делимитацияси бўйича музокаралар ўтказиш мақсадида Ўзбекистонга учди, деб хабар бермоқда Қирғизистон Республикаси Ҳукумати матбуот-хизмати.
Открытие границы между Киргизией и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Сиёсат
Қирғизистонда Сўх анклавига ўтиш тартиби тушунтирилди
Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон ҳукумат делегациясининг раҳбари, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, генерал-лейтенант Камчйбек Ташиев Тошкент шаҳрига ( Ўзбекистон Республикаси) 22 март куни қирғиз-ўзбек чегараси бўйича қўшма музокаралар олиб бориш учун йўл олди", - дейилади хабарда.
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Ҳодисалар
“Сўх воқеаси” иштирокчиларига жазо тайинланди
Ташриф чоғида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтади.
Йиғилиш Тошкент шаҳрида 24-25 март кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегациясига Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлик қилади.
Заведующий отделом Средней Азии и Казахстана Института стран СНГ Андрей Грозин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2021
Колумнистлар
Эксперт Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида: бу ҳозирча шунчаки кузатув
Эслатиб ўтамиз, мамлакатлар ушбу йўналишдаги ишларни 11-12 март кунлари Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Ҳозирда қирғиз-ўзбек чегарасининг 15 фоизга яқини делимитация ёки демаркация қилинмаган. Баҳсли ҳудудлар вақти-вақти билан чегараолди ҳудудлари аҳолиси учун можаро зонасига айланади.
Янгиликлар лентаси
0