Коронавирус: янги ҳолатларнинг 85 фоизи Тошкентда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВрач и пациент в отделении реанимации и интенсивной терапии
Врач и пациент в отделении реанимации и интенсивной терапии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда яна 113 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81 559 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Яна 113 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81 559 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 1 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Самарқанд вилоятида, 4 нафари Фарғона вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 7 нафари Тошкент вилоятида, 96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Экспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2021
Коронавирус: 4та ҳудудда янги ҳолатлар – энг кўп Тошкентда

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 79 949 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 99 фоиз.
Айни пайтда 842 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда жами 622 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 123,2 миллиондан ошди, 2,7 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (29,8 млн), Бразилияда (11,9 млн), Ҳиндистонда (11,6 млн).
Янгиликлар лентаси
0