Сиёсат

Мудофаа вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

© Sputnik / Табылды КадырбековМужчина с портфелем
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Шуҳрат Холмуҳаммедов мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланди.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Шуҳрат Холмуҳаммедов Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Шунингдек, полковник Холмуҳаммедовга президентнинг тегишли фармони билан генерал-майор ҳарбий унвони берилган.
Тайинловга қадар у Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари, мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари ва бошқа лавозимларда фаолият юритган. 2016 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.
Бундан ташқари, полковник Шавкат Мамажонов Қуролли Кучлари академияси бошлиғи лавозимига тайинланган. Тегишли фармонларга давлат раҳбари имзо чеккан.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала