Аналитика

Муваффақиятли тажриба - Москвада электробуслар сони 600дан ошди

© МосгортрансМосковский электробус
Московский электробус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Москва 2021 йилда дизел автобусларни сотиб олишдан тўлиқ воз кечди, троллейбулар ҳам йўналишлардан чиқарилмоқда, электробуслар сони эса 600 дан ошди.
ТОШКЕНТ, 23 мар – Sputnik. Москва электробуслардан фойдалана бошлаганига яқинда 3 йил бўлади. Ўтган давр мобайнида Россия пойтахти электробусларнинг бир неча турини синовдан ўтказди ва ўзига кераклисини саралаб олди. Айни дамда электробуслар сонини 600дан ошган.

Москва электробуси қандай бўлиши керак

Москвада электробусларни синовдан ўтказиш илк бор 2017 йилда бошланган эди. Ўшанда Хитойнинг Yutong компанияси ҳамда Москва вилоятида жойлашган ЛИАЗ автобус заводи томонидан ишлаб чиқарилган 2 турдаги электробуслар узоқ муддатли синовда ўтказилган эди.
Электробус начнет перевозить пассажиров уже на следующей неделе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2019
Жамият
Биринчи электробус Тошкент йўлларига чиқди
Хитой автобуси бир қувватланишда 250 км масофа босиб ўтса Россия автобуси – 60 км масофага юрган. Лекин Россия автобуси тез заряд олиш хусусиятига эга бўлган.
Ундан ташқари ЛИАЗ Европа стандартларига мувофиқ яратилган бўлиб мутлақ текис ва паст полга эга бўлган. Бу йўловчилар учун жуда қулайлиги аниқланган.
Хитой автобуси литийтемирфосфатли LiFePo4 аккумуляторидан фойдаланган. Россия автобуси эса MpCO турдаги аккумуляторлардан (У ҳам Хитойда ишлаб чиқарилади) фойдаланган. Ушбу иккала турдаги аккумуляторлар ҳам электр транспорти учун энг замонавий батарея ҳисобланади.
Фақат MpCO батареясининг тез қувватланиш хусусияти шаҳар транспорти учун қўл келган. Яъни автобус сўнгги бекатга етиб келганда 6 дақиқа ичида 50% заряд олиши мумкин.
В Ташкенте началось тестирование китайского электробуса Yutong. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2020
Жамият
Пойтахтда яна бир электробус синовдан ўтмоқда
Кейинчалик Россиянинг энг йирик юк автомобиллари ишлаб чиқарувчиси бўлган Камаз ҳам Москва учун электробуслар етказиб бера бошлади. Бугунги кунга келиб Камаз биринчилардан бўлиб "гармошка" электробуслар ҳам ишлаб чиқаришни бошлаган.
Кейинчалик, Москвада электробуслар ҳаракатланаётган энг узун йўналиш 48 км эканини ҳисобга олганда 60км масофага етадиган аккумулятор билан жиҳозланган автобус ҳеч қандай муаммосиз ишлаши маълум бўлган.
© За РулемМосковский электробус
Московский электробус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Московский электробус
Автобусларни зарядлаш уларнинг томи устида жойлашган, кўтариладиган шох орқали жуда қулай ва хавфсиз равишда амалга оширилади. Автобус охирги бекатга етиб келганда ана шундай қувватлаш мосламаси остида тўхтайди заряд олади.
Мосгортранс ана шундай қувватлаш мосламаларини айрим бекатларда ҳам ўрнатишни режалаштирган. Ундан ташқари электробуслар учун махсус "тез ёрдам" машинаси ҳам бор. Автобус заряди тугаб қолганда у бир неча дақиқа ичида уни қувватлаши мумкин.
Юқори қувватли зарядлаш станциялари атобус ишлаб чиқарувчиси томонидан етказиб берилади. Бундай станция 500 ампер ток билан автобусни зарядлаши мумкин. Бунда 6-9 дақиқа ичида автобус аккумулятор 50 % заряд олади. 16-21 дақиқда ичида 100%.
Ундан ташқари оддий симли 20 амперли тунги зарядлаш станциялари ҳам бор. Ушбу станциялар автобусни 5-6 соат ичида тўлиқ қувватлайди.
Электробус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2020
Иқтисод
Тошкент учун 1 трлн сўмга 300 дона электробус харид қилиш режалаштирилмоқда

Электробус муаммолари

Албатта электробусларнинг ўзига яраша муаммолари ҳам бор. Биринчи навбатда уларнинг нархи – 32-38 млн рубл. Бу пулга 2та троллейбус ёки 2,5 та дизел автобус сотиб олса бўлади. Электробу нархининг 3/1 қисмини унинг аккумулятори нархи ташкил қилади – 9 млн рубл.
Лекин Москва электробусларни 15 йиллик тўлиқ ишлаб бериш шарти билан сотиб олади.Яъни ишлаб чиқарувчи ушбу муддат давомида ўз маҳсулотининг ишга шай бўлишин таъминлаб бериши керак. Солиштириш учун бугун шаҳар автобусларининг ўртача ишлаш муддати 7 йилни ташкил қилади.
© МосгортрансМосковский электробус
Московский электробус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Московский электробус
Совуқ иқлимда электробусларинг яна бир муаммоси – салонни нима билан иситиш ва аккумуляторлари нормал ишлаши +7+12 даража ҳароратни сақлаб туриш. Москвада қиш вақти ҳаво ҳарорати -35 даражагача тушиб кетиши мумкин. Шу сабабли электробус жуда мураккаб ва пухта ўйланган иситиш/совутиш тизимига эга.
1.
Электромоторлар ишлаб чиқараётган иссиқлик, автобус орқа мостига ўрнатилган махсус радиаторлар орқали суюуқлик ёрдамида олиниб салонни ва батареялар бўлимини иситиш учун фойдаланилади.
2.
Бу етарли бўлмаганда ёки қаттиқ совуқда - қуввати 350 ватт бўлган қўшимча дизел иситгич (Webasto)дан фойдаланилади.
3.
Ёз вақтида автобус оддий кондиционер ёрдамида совутилади.

Ёрқин келажак

Москва 2021 йилдан бошлаб дизел автобуслари сотиб олишдан тўлиқ воз кечди. Ундан ташқари 2020 йилдан бошлаб троллейбуслардан ҳам воз кечишни бошлаган эди. Яқин келажакда уларнинг ўрнини электробуслар эгаллайди.
Бугунги кунда бу ерда 42-та йўналишда 600 дан ортиқ электробуслар ишламоқда. Ўтган давр мобайнида улар ёрдамида атмосферага 400 тонна СО2 чиқиндиси ташланмади. Яқин 3 йил ичида Москва яна 1675та электробус сотиб олишни режалаштирган.
1/4
2/4
3/4
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала