Видео

Отабеков: болаларда аниқланаётган коронавирусда британча штамм иштирокини инкор қилмаймиз

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков сўнгги кунларда касалланаётган орасида болаларнинг кўплиги янги штамм билан касалланиш кўпаяётганидан далолат берадими деган саволга жавоб берди.
Унинг маълумотларига кўра, ўтган давр мобайнида умумий касалланганларнинг 2-5, баъзан 5-7 фоизи болаларга тўғри келган. Ҳозирга келиб эса бу кўрсаткич 25 фоизгачани ташкил этмоқда. Демак касалланганларннг умумий сонидан тўртдан бир қисми болаларга тўғри келмоқда.

“Шундай экан биз болаларда орасида аниқланаётган касалликда британча штаммнинг иштироки борлигини инкор қилмаймиз”, - деди у.

Отабеков бир нарсага ойдинлик киритиб олиш зарурлигини таъкидлади. Масалан, COVID-19 ва унинг британча, бразилияча, жанубий африкача штаммлари бўладими янги коронавирус штаммларига боғлиқлигидан қатъий назар ташхисот, даволаш ва профилактикага қаратилган тадбирларнинг бир хиллигини инобатга олинади ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар тўла-тўкис бажарилади.
Аллея на Ганге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Жамият
Тошкентда болалар орасида коронавирус билан касалланиш 20 фоизга кўпайди – Отабеков
Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни Ўзбекистонга коронавируснинг “британча штамми” кириб келгани маълум бўлган эди. У Дубайдан сафардан қайтган 10 ёшли пойтахтлик қизалоқда аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала