Ўзбекистонлик талабалар учун Россияга кириш чеклови сақланиб қолинмоқда – элчихона

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишСтуденты
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Oбуна бўлиш
Ҳозирча Россияда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари бу мамлакатга кира олмайди.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Россияда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу давлатга кириш билан боғлиқ чекловлар сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси эслатма билан чиқди.
“Россияга ўқиш учун 25 мамлакат фуқаролари кириши мумкин. 2021 йил 23 март ҳолатига кўра, Россия таълим муассасаларида ўқиётган Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш билан боғлиқ чекловлар сақланиб қолмоқда”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари Россияга кириши учун очиқ давлатлар рўйхатига киритилган тақдирда, бу ҳақда қўшимча маълумот тақдим этилади.
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Нега Ўзбекистонлик талабаларга Россияга киришга рухсат берилмаяпти
Қўшимча саволлар юзага келганда Россия Илм-фан ва олий таълим вазирлигининг Ситуацион марказига мурожаат қилиш тавсия этилган телефон - +7(495)198-00-00, электрон манзил: scminobr@mail.ru
Эслатиб ўтамиз, Россия хорижлик талабалар учун ўз чегараларини очди. Мамлакатга фақат Роспотребнадзор томонидан эпидемиологик вазияти хавфсиз сифатида тавсия қилинган хорижий мамлакат фуқаролари кириши мумкин. Роспотребнадзор доимий равишда Россияга талабалар кириши мумкин бўлган давлатлар рўйхатини доимий равишда янгилаб туради.
Янгиликлар лентаси
0