Жамият

ССВ: 1-апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади

© AFP 2018 / YURI KORSUNTSEVПолицейские в масках на улицах Ташкента
Полицейские в масках на улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Республика махсус комиссияси сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги муносабати билан мамлакатда кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қатор таклифларни маъқуллади
ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 апрелдан бошлаб оммавий тадбирлар ўтказилишига айрим чекловлар жорий этилаётганини маълм қилди.
Маълумки, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди.
Замначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Жамият
Биринчи апрелдан оммавий вакцинация бошланади
"Бироқ айни пайтга келиб, касалликка чалинганлар сонининг ошиши ҳисобига аҳоли гавжум бўладиган тадбирларни бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда", - дейилади хабарда.
Қатор соҳа мутахассислари ва етакчи олимларнинг таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги муносабати билан мамлакатда кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифларни маъқуллади:
Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
- тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;
- театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда: томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;
Итальянцы заполнили рестораны перед локдауном
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Видео
“Еб олай”: италянлар локдаун арафасида ресторанларни тўлдириб юборишди
- томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик;
- томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш; томоша дастурларига ташриф буюрувчиларнинг тана харорати назоратини ўрнатиш ҳамда тана харорати кўтарилган шахсларни дастурга кўймаслик; томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиш (ниқоб ва антисептик воситалар савдоси бундан мустасно); томоша дастурлари бўйича тарқатилаётган (сотилаётган) чипталарга "Факат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг" ёзувини ёзиш орқали аҳолини огоҳликга чақириш ва бошқа томошабинларга касаллик юқиб колишининг олдини олиш чораларини кўриш;
Бектемирский пост ГАИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2021
Жамият
Карантин яна кескинлашадими? Атабеков жавоби
-томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг кириш қисмида томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш тартиби белгиланди.
Томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулият ташкилотчилар зиммасига юклатилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан айрим хорижий мамлакатларда бугунги кунда кузатилаётган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатда шу каби ҳолатларни қайтарилмаслиги ҳамда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг фаолиятини тизимли ташкил этиш учун шахсий масъулиятни оширишни сўраб қолган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала