Бир ойдан кўпроқ вақт ўтиб Ўзбекистонда яна ковид қурбони қайд этилди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПалата в госпитале для пациентов с COVID-19
Палата в госпитале для пациентов с COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2021
Oбуна бўлиш
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1010 нафар бемор даволанмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Кеча Ўзбекистонда яна 119 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганлар сони 81 678 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Янги касалланганларнинг 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 1 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Бухоро вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида, 1 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 13 нафари Тошкент вилоятида, 93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Болаларда аниқланаётган коронавирусда британча штамм иштирокини инкор қилмаймиз – Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2021
Отабеков: болаларда аниқланаётган коронавирусда британча штамм иштирокини инкор қилмаймиз
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 623 нафарга етди. Қайд этиш жоизки, мамлакатда охирги қурбон 10 февраль куни кузатилган эди.
Касалликдан жами 80 045 (+96) киши соғайган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1010 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Янгиликлар лентаси
0