Ҳодисалар

Россиядан қайтган фуқарода тақиқланган диний материаллар аниқланди

© pixabayПассажиры в аэропорту
Пассажиры в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2021
Фуқаро ўзининг “Xiaomi” ва “Samsung” смартфонлари хотирасида норасмий диний ташкилотларга тааллуқли бўлган материалларни сақлаган.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Тошкент аэропортида тақиқланган диний материалларни тарқатган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.
Орган ходимлари Санкт-Петербург-Тошкент йўналишидаги авиарейс билан учиб келган 21 ёшли Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида рўйхатда турувчи Х.Ф. билан профилактик суҳбат ўтказган.
Суҳбат натижасида у Россияда ишлаши давомида террорчилик ташкилоти ёлловчиларининг таъсирига тушиб, уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаши аниқланган. У ўзининг “Xiaomi” ва “Samsung” смартфонлари хотирасида норасмий диний ташкилотларга тааллуқли бўлган материалларни сақлаган. Бундан ташқари, уларни яқин танишларига ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб келган.
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2020
Ҳодисалар
Ёшларни Суриядаги террорчилар сафига қўшиш учун жўнатиб келаётган шахс қўлга олинди
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 1-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала