Маданият

“Шон-шуҳрат учун жиннилик қилишимиз шарт эмас”: Назарбеков айрим ижодкорларни танқид қилди

© Пресс-служба Минкультуры УзбекистанаМинистр культуры Узбекистана Озодбек Назарбеков
Министр культуры Узбекистана Озодбек Назарбеков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2021
Ўзбекистон маданият вазирининг сўзларига кўра, баъзи жабҳаларда маданият оқсамоқда.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Маданият соҳаси бачкана эмас, ақлли ва кенг дунёқарашли ёш кадрларга муҳтож. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг иқтидорли талабалари билан учрашувда маълум қилди.
Учрашувда талабалар санъат ва маданият соҳасини ривожлантириш борасидаги инновацион таклиф ва лойиҳалари билан ўртоқлашган.
Қизғин мунозараларга бой бўлган мулоқот чоғида ёшларнинг ғоя ва таклифларини тингланган ва уларга маслаҳатлар берилган.
Актер Азиз Раметов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Жамият
ИИВ интернетда бир-бирини “талаган” Аҳад Қаюм ва Азиз Раметовни жиддий огоҳлантирди
Назарбековнинг таъкидлашича, ҳар бир ижодкор, масалан шоир ўз шеърлари, ёзувчи ва рассом ўз асарлари, сценарист бўладими, режиссёр ёки хонандами, умуман ким бўлишидан қатъий назар маданият тарғиботчиси бўла олиши мумкин.
Вазир баъзи жабҳаларда маданият оқсаётганини афсус билан қайд этган. Айниқса пул ва бойлик, машҳурлик ва доимо трендда бўлиш истагида айрим ижодкорлар ножўя ҳаракат, пасткашлик ва бачканаликлар қилмоқда.
“Шон-шуҳрат учун жиннилик қилишимиз шарт эмас, шунчаки мақсадларимизни тўғри қўя олсак, шу халқнинг, жамиятнинг маданий салоҳиятига ҳисса қўшаман деган ғоя билан яшасак кифоя. Қолгани ўзи келади. Унутмайлик, ҳаётнинг ечими бу жиннилик орқали машҳурликка эришиш ва трендда туришдан иборат эмас”, - деди Озодбек Назарбеков.
Учрашувда шу каби фикрлар талаба-ёшларга уқтирилган ва баъзи бир ижодкорларнинг хато ва камчиликларидан тегишли хулоса чиқаришлари лозимлиги таъкидланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала